iPhone’ларнинг кўпчилик билмайдиган имкониятларини Apple бешта видеода кўрсатиб берди

  •   DiMaX
  •  1644
  •  07.03.2019 13:12

iPhone’ларнинг кўпчилик билмайдиган имкониятларини Apple бешта видеода кўрсатиб берди

Apple компанияси ўзининг YouTube-канали орқали бешта видеоролик эълон қилди. Улар iPhone’ларнинг кўпчиликка маълум бўлмаган айрим имкониятларини ўргатувчи йўриқномалардир.

ЎҚИНГ: iPhone’да ғайриоддий суратга тушириш йўлларини Apple кўрсатиб берди (видеолар)

Биринчи лавҳа Safari браузери орқали матнли контекстни кўраётганда мутолаа режимига қандай ўтишни акс эттиради:

Иккинчи видеороликда эса фотосуратни топиш учун, унда акс этган объектни қидирув қаторига ёзиш орқали излаш усули кўрсатиб берилган:

Учинчи видео рулда пайти iPhone чалғитмаслиги учун унда билдиришномаларни қандай ўчириб қўйишга бағишланган:

Тўртинчи роликда эса, интернетсиз ҳам суратларни бошқаларга узатиш усули кўрсатиб берилган:

Бешинчи видеолавҳада бўлса, электрон китобларни ўқиш ўрнига уларни айфоннинг ўзига ўқитиб тинглаш ўргатилган:

Айтиш керакки, бирор қурилмасининг устунликлари ёки ўзгача имкониятларини кўрсатувчи роликларни купертинолик корпорация аввал ҳам эълон қилган.

ЎҚИНГ: iPhone XR’нинг асосий афзалликларини Apple антиқа реклама ролигида кўрсатиб берди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!