iPhone XS Max камерасига DxOMark баҳо берди: «Яхши, лекин энг зўри барибир бошқа!»

  •   DiMaX
  •  896
  •  04.10.2018 16:07

iPhone XS Max камерасига DxOMark баҳо берди: «Яхши, лекин энг зўри барибир бошқа!»

Камераларга профессионал баҳо бериш билан шуғулланувчи DxOMark мустақил лабораторияси, ниҳоят, купертиноликларнинг сўнгги флагмани камерасини ҳам текшириб кўрди. Буни қарангки, iPhone XS Max камераси зўр бўлса-да, барибир иккинчи ўринни эгаллаган.

ЎҚИНГ: DxOMark’да янги рекорд: Galaxy S9+ камераси iPhone X ва Pixel 2’ни «ўтирғизиб қўйди»!

Видео суратга олиш бўйича iPhone XS Max камераси 96 балл олган, фототестларда эса – 110 балл. Шу тариқа, Apple флагманининг умумий кўрсаткичи 105 баллни ташкил этган.

Текширувлар натижасига кўра, Apple флагмани умумий рейтингда иккинчи ўринни эгаллаган. Энг зўр камерофон эса ўзгармай қолди: хитойликларнинг уч камерали Huawei P20 Pro флагмани!

ЎҚИНГ: Камерафонлар "қироли" -- Galaxy S9 "тахтни бой берди"

DxOMark мутахассислари iPhone XS Max камерасининг автофокуси ишини юксак баҳолашди. Аммо кенг кўламли сурат олишда деталларнинг ўта аниқ чиқмаслигини, шунингдек, фоточақноқ ёрдамида туширилган расмлар зўр эмаслигини таъкидлашди.

Дарвоқе, айни дамда DxOMark рейтингига кўра, энг зўр камерофонлар ўнталиги қуйидагича:

Гарчи камераси бўйича иккинчи ўринда бўлса-да, бошқа жиҳатларига кўра айни дамда энг кучли бўлиб турган iPhone XS ҳамда iPhone XS Max флагманларини, шунингдек, бошқа моделлардаги айфонларни Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн буюртма орқали харид қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: ХУШХАБАР: iPhone Xs ҳамда iPhone Xs Max энди Terashop.uz’да! Шу ва бошқа айфонлар нархлари билан танишинг! (2018 йил 24 сентябрь)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!