iQOO 10 илк рендерлари тарқатилди

iQOO 10 илк рендерлари тарқатилди

iQOO компанияси кейинги ойда Хитой бозорига янги iQOO 10 сериясидаги флагманларини чиқаришни режалаштирмоқда. Бўлажак iQOO 10 Pro рекорд даражадаги, 200 Вт тезликда зарядланишни қўллаб-қувватлайдиган бўлиши ҳақидаги маълумотлар яқинда Интернетга сиздирилган эди. Бугун эса смартфоннинг сифатли рендерлари тарқатиб юборилди.

Суратлар бизга iQOO 10 орқа томони дизайни билан танишиш имконини беради. Кўриш мумкинки, смартфон яхшигина катталикдаги камера оролига эга ва унинг ичида учликда камера сенсорлари ва LED чироғи жойлашган. Шунингдек, орқа панел икки хил рангли бўлиб, қора вариантдаги моделнинг камера оролидан пастки қисмига текстура туширилган. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Камера ёнига туширилган Gimbal Stabilization ёзувидан билиш мумкинки, қурилма гимбалга аксессуарига ўхшаган стабилизация хусусиятига эга бўлади.

Афсуски, iQOO 10 ёки 10 Pro хусусиятлари ҳақидаги бошқа маълумотлар ҳозирча мавжуд эмас.

ЎҚИНГ: Nothing phone (1) ички хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар тарқатилди

 
 
 
 
Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.