«Жонли» сурат: «Стив Жобс тирик ва Мисрда яшириниб олган!»

  •   DiMaX
  •  4193
  •  27.08.2019 14:52

«Жонли» сурат: «Стив Жобс тирик ва Мисрда яшириниб олган!»

Тарихдаги энг машҳур шахслардан бири, Apple асосчиси ва директори бўлган Стив Жобс айни пайтда энг кўп муҳокама қилинадиган кишилар сафига ҳам киради. Унинг афоризмга айланган гаплари, ишлатган гаджетлари, турмуш тарзи ва шахсий ҳаёти ҳамиша кўпчилик учун қизиқ.

ЎҚИНГ: Apple Park'да ходимлардан тушликка пул олиш Стив Жобснинг орзуси бўлган (муҳим сабаб бор)

Reddit форумида эса айни кунларда қизиқ бир сурат қизғин муҳокама қилинмоқда: унда Стив Жобсга қуйиб қўйгандай ўхшайдиган киши акс этган. Маълум қилинишича, мазкур фотосурат Қоҳирадаги кафелардан бирида туширилган.

Биласизки, Стив Жобс саратонга қарши кечган узоқ курашдан сўнг, 2011 йили – эллик олти ёшида оламдан ўтган. Шунга қарамай, айримлар унинг ўлганига ҳануз ишонишмайди ва уни яшириниб олган, деб ҳисоблашади. Уларнинг фикрича, «олмали» компания асосчиси бизнес билан шуғулланишдан ва ҳамиша диққат марказида бўлишдан чарчаган. Шу боисдан Жобс ўз ўлими саҳнасини уюштириб, хотиржамгина яшаш мумкин бўлган бирор тинч жойга кўчиб кетган.

ЎҚИНГ: Тадқиқот: Стив Жобс узоғроқ яшаши мумкин эди

Бир неча кун аввал Facebook тармоғида пайдо бўлган юқоридаги сурат эса шундай ўйловчиларнинг «информацион иштаҳасини қўзғаб» юборди. Гарчи бу расмнинг қачон туширилгани аниқ бўлмаса-да, шу кунларда олинганини даъво қилишмоқда. Қиёфа ўхшашлигидан ташқари, ундаги яна бир нечта жиҳатлар эътиборни тортади.

Расмдаги киши оёқяланг ўтирибди – Стив Жобс ҳам компания йиғилишларида шунақа қилган. Шунингдек, баъзи Reddit фойдаланувчилари Жобс ўзи аввалдан Мисрни хуш кўрганлигини ҳамда содда ҳаёт тарзига интилганлигини таъкидлашган. Расмдаги эркакнинг ҳолати ҳам Apple асосчисининг машҳур суратидаги туришига ўхшаб кетади:

Худди қиёфадоши сингари, бу кишининг ҳам сочлари сийрак ва оқарган, яна кўзойнагини айтмайсизми!? Лекин у анчагина соғлом кўринади, Стив Жобс эса умрининг сўнгги йилларида заифлашиб қолганди.

ЎҚИНГ: Apple "олмаси" нега "тишланган"ини кўпчилик билмайди

Скептиклар эса Apple асосчисининг қиёфадоши учраб қолганига ажабланишмаяпти, айниқса, унинг Мисрда кўзга ташланганига. Зеро, гарчи Стивнинг ўзи Калифорнияда туғилган эса-да, Унинг отаси – Абдулфаттоҳ Жон Жандалий аслида Суриядан келиб қолган эмигрант эди. Сурия ва Мисрнинг жўғрофий жиҳатдан ҳам ўзаро яқинлигини ҳисобга олсак, араб мамлакатларидан бирида Жобсга жуда ўхшаш киши мавжудлиги табиий ҳол.

Хулласи калом, ушбу суратдаги киши Стив Жобс эканлигининг бирор исботи йўқ. Агар шундай бўлган тақдирда ҳам, расм анча илгари – унинг ўзи ҳаётлигида туширилган бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Apple асосчиси Москвада: «Барча кўзи очиқларни кўрга айлантирибмиз»