Келажак букламафони ва ноутбуки кўрсатилди

Келажак букламафони ва ноутбуки кўрсатилди

Бугунги кунга қадар биз турли хил букланадиган, ўраладиган, кенгаядиган смартфонлар консептларини кўрдик, лекин бу ҳали ҳаммаси эмас экан. Ҳар йили бўлиб ўтадиган Display Week (дисплейлар ҳафтаси) да LG компанияси ўзининг 360 градусга, яъни ичкарига ҳам ташқарига ҳам буклана оладиган OLED дисплейини намойиш қилди.


Очиқ турган ҳолатида 8 дюймни ташкил қилувчи экран компанияга кўра 200,000 марта очилиб ёпила олар экан. Ултра ингичка ойнадан фойдаланиб яратилган 2480 х 2200 резолюцияга эга дисплей бармоқ изларига қарши материал билан ҳам қопланган ва бунда экранда сизнинг бармоқ изларингизда сақланиб қолмайди.


Бундан ташқари LG ўзининг 17 дюймли ноутбук дисплейини кўрсатди ва ҳа, албатта, унда жисмоний клавиатура мавжуд эмас.

ЎҚИНГ: Ҳақиқий ёки рендер? Бир қарашда кўз илғамайди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.