«Khan Academy» электрон платформаси маҳаллийлаштирилади

  •   DiMaX
  •  920
  •  03.04.2019 15:54

«Khan Academy» электрон платформаси маҳаллийлаштирилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Khan Academy» электрон платформасини маҳаллийлаштириш ва оммалаштириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Бу ҳақда «Кун» нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Инҳа университетида SAP Next-Gen Lab инновацион лабораторияси очилди

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Халқ таълим вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Билим онлайн» нодавлат нотижорат муассасаси томонидан «Khan Academy» электрон платформасини ўзбек тилига мослаштириш ва оммалаштириш бўйича таклифлари маъқулланиши мумкин.

«Khan Academy» (ёки «Хон академияси») электрон платформасининг маълумотларини ўзбек тилига мослаштириш ва оммалаштириш бўйича чоралар қуйидаги вазифаларни бажариш учун амалга оширилади:

  • ўқитувчиларга янги ўқитиш методикаларини қўллашни ўргатиш;
  • бепул, сифатли билим олиш имкониятини яратиш ва таълим сифатини ошириш;
  • Интернет тармоғидаги мавжуд таълим соҳасидаги очиқ ахборот ресурсларни ўзбек тилига таржима қилиш ва мослаштириш;
  • аҳоли орасида замонавий билимларни тарғиб қилиш, назарий ва амалий кўникмаларни шакллантириш, аҳолининг таълим даражасини ва маданий савиясини ошириш;
  • онлайн дарсликлар, ўқув ва услубий қўлланмалар, янги педагогик технологиялар, таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва Интернет тармоғи орқали тарқатиш;
  • замонавий усулларни татбиқ қилиш йўли билан мактабларда таълим бериш жараёнини ривожлантириш.

«Khan Academy» электрон платформасини ўзбек тилига таржима қилиш, мослаштириш ва кенг кўламда оммалаштиришга йўналтирилган чора-тадбирлар ўрнатилган тартибда халқаро молия институтлари ва ташкилотларнинг грант маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

ЎҚИНГ: Мактаб ёки университетда уяли телефон ишлатганларга қандай жазо берилади?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!