Коронавирус Apple’га ёрдам берди: унинг қиймати ошиб, тарихий максимумга етди!

  •   DiMaX
  •  704
  •  06.06.2020 17:40

Коронавирус Apple’га ёрдам берди: унинг қиймати ошиб, тарихий максимумга етди!

Apple акциялари бу йилнинг январидан март ойигача пасайиб, 328 доллардан то 212 долларгача тушган эди. Бугунги кунга келиб эса мазкур кўрсаткич 331,75 долларга етди.

ЎҚИНГ: Энг қиммат компаниялар рейтинги эълон қилинди

Mydrivers нашри хабарига кўра, 23 март санасигача пасайиб келган Apple акциялари нархлари шундан кейин бир текисда ўса бошлаган. Кузатувчилар бунга айнан коронавирус пандемиясини сабаб қилиб кўрсатишмоқда. Яъни, дунё бўйлаб ходимларнинг аксарияти масофадан ишлашга ўтган, шунингдек, таълим ҳам онлайн форматда олиб борилмоқда. Булар эса ноутбук ҳамда планшетларга бўлган талабни оширган.

Шу тариқа, Apple компаниясининг нархи ҳозир 1,43 триллион доллардан ошган. Бундан ташқари, таҳлилчилар яна бир жиҳатни таъкидлашмоқда: коронавирус пандемияси энди индустрияга зарар етказмай қўйган.

ЎҚИНГ: «Билл Гейтс коронавирус баҳонасида инсониятни чиплаштирмоқчи» – бунга ўзи нима дейди?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!