Коронавирус туфайли яна бир антиқа хизмат арзонлашди

  •   DiMaX
  •  979
  •  11.04.2020 12:51

Коронавирус туфайли яна бир антиқа хизмат арзонлашди

Шу кунларда бутун дунёда ўз-ўзини изоляциялаш режими сабабли турли онлайн сервислар ўз хизматларига чегирмалар эълон қилишмоқда. Масалан, Ўзбекистонда ишга туширилган Uydaqoling.uz портали орқали онлайн тарзда овқатлар ёки маҳсулотларни буюртма қилиш, тиббий маслаҳатлар, масофавий таълим олиш ва ҳоказо хизматлар жорий этилган.

ЎҚИНГ: «Тунги интернет» янада арзонлашди – нақ 31 майгача!

Лекин коронавирус пандемияси сабабли хакерлар хизматлари арзонлашуви умуман кутилмаган воқеа бўлди. Group-IB компанияси мутахассисларига кўра, у «бечора»лар ҳам барча қатори бу офатдан зарар кўришмоқда. Шу боисдан ҳам улар махфий форумларида ўз хизматларига чегирмалар таклиф этишяпти.

Экспертлар махсус форумларда 500 дан ошиқ шундай таклифларни аниқлашган. Уларда хакерлик ҳужумлари, спам тарқатиш ва ҳоказо хизматлар учун чегирмалар, промокодлар таклиф этилган.

Шу билан бирга, Group-IB маълум қилишича, кишиларнинг ваҳимачилигидан фойдаланиб қолишни истовчи хакерларнинг зиёнкор кодли электрон мактублари жуда ҳам кўпайиб кетмаган. 13 февралдан 1 апрелгача бўлган муддатда аниқланган умумий хавфли жўнатмаларнинг атиги 5 фоизи шунақа турда экан.

Group-IB мутахассисларига кўра, хакерлар ҳозир икки турга ажралган: биринчи тоифадагилар пандемия ортидан бойиб қолишни ўйлашса, иккинчи турдагилар бундай вазиятдан ғараз мақсадда фойдаланишмаяпти.

ЎҚИНГ: Антиқа рейтинг: коронавирусдан ким кўпроқ даромад кўрди?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!