Кузда намойиш этиладиган iPhone XI видеосини томоша қиламиз!

  •   DiMaX
  •  1754
  •  22.01.2019 13:06

Кузда намойиш этиладиган iPhone XI видеосини томоша қиламиз!

Apple смартфонларининг навбатдаги авлоди тақдим этилишига ҳали ярим йилдан ошиқ вақт бор. Аммо аллақачон 2019 йилги айфонларнинг айрим хусусиятлари ҳақида турли маълумотлар «сизиб» чиқмоқда.

ЎҚИНГ: Қайта тикланган iPhone’лар ишончлими? Apple собиқ ходими аниқлик киритади

Ушбу маълумотлар асосида дизайнерлар iPhone XI ташқи кўринишини ифодаловчи концептуал видеоларни ҳам эълон қилишмоқда. ConceptsiPhone канали учун дизайнер Ҳасан Қаймоқ (Hasan Kaymak) томонидан тайёрланган видеолавҳа ҳам қизиқ:

Мазкур концептга кўра, iPhone XI моделида анъанавий Lightning порти ўрнига ҳозирда оммалашиб бораётган USB Type-C порти қўлланган. Унда Touch ID сканери дисплейнинг ўзига татбиқ этилган. Шунингдек, смартфоннинг умумий дизайни iPad Pro 2018 услубида ишланган.

Шунингдек, уч модулли асосий камеранинг аниқлиги 48 мегапикселлик бўлиб, лазерли автофокусга эга. Экрандаги «кемтик» ҳам аввалги моделларга нисбатан ихчамлаштирилган.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да iPhone нархлари (2019 йил 16 январь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб элтиб берилади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!