Марк Цукерберг хотинига инновацион «уйқу яшиги» ясаб берди: натижадан ўзи ҳам ҳайратда!

  •   DiMaX
  •  639
  •  29.04.2019 18:14

Марк Цукерберг хотинига инновацион «уйқу яшиги» ясаб берди: натижадан ўзи ҳам ҳайратда!

Facebook асосчиси ўзининг муҳандислик борасидаги истеъдодини янги йўналишга бурди. У ўз хотинининг тўйиб ухлашига ёрдам берувчи «уйқу яшиги» (sleep box) ясади.

ЎҚИНГ: Дунёнинг энг бой одамларидан бири Марк Цукерберг: у бекорга бой бўлмаган!

Маркнинг Instagram орқали маълум қилишича, рафиқаси Присцилла Чан ҳамиша уйғониб кетиб, смартфонига қараб вақтни текширади. Чунки у ухлаб қолиб, болаларини ўз вақтида уйғота олмасликдан чўчийди. Лекин бир уйғонганидан сўнг ухлаши қийин бўлади, натижада уйқуга тўймай қолади.

Шуни ўйлаб, Марк Цукерберг хотини учун инновацион «уйқу яшиги» ихтиро қилди. Мазкур яшикча кроват ёнидаги тумбочка устига қўйилади ва эрталабги соат 6–7 лар орасида майин ёришади.

Ухлаётган киши эса уйғониш вақти келганини аниқлаш учун унга қараши кифоя – смартфонни олиш, ундан соатни кўриш шарт эмас. Агар яшик ёришмаган бўлса – уйқуни «келган жойидан» давом эттираверса бўлади.

«Бу мен кутганимдан кўра яхшироқ иш берди», дейди Facebook раҳбари, ҳайратини яширмасдан. Демак – уни «ақлли уй»лар учун янги девайс даражасига етказиб, оммавий ишлаб чиқарса бўлади. Айниқса, олимлар смартфонни ўриндан узоқроқ тутишни тавсия этаётганини ҳисобга олсак, «уйқу яшиги»нинг аҳамиятини янада яхшироқ фаҳмлаймиз.

ЎҚИНГ: Тез ухлаб қолиб, тиниқиб уйғонишга ёрдам берувчи «ақлли» билагузук (+видео)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!