Тез ухлаб қолиб, тиниқиб уйғонишга ёрдам берувчи «ақлли» билагузук (+видео)

  •   DiMaX
  •  779
  •  21.09.2018 16:35

Тез ухлаб қолиб, тиниқиб уйғонишга ёрдам берувчи «ақлли» билагузук (+видео)

Уйқусизликдан азоб чекаётганлар, турли сабабларга кўра ухлашга қийналувчиларга ёрдам бериш учун нималар ўйлаб топилмаган, дейсиз. Анъанавий уйқу дориларию тинчлантирувчи ичимликлардан тортиб, замонавий смартфон иловаларию махсус гаджетларгача...

ЎҚИНГ: Хурракдан сақловчи ва тўйиб ухлашга ёрдам берувчи «ақлли» қулоқчин тақдим этилди (+видео)

Нью-Йорклик тадқиқотчилар эса бу борада ўзларининг янги ихтироларини таклиф этишаётир. Бу – DreamOn деб номланувчи «ақлли» билагузук бўлиб, паст частотали тебрашиш (вибрация)лар ёрдамида инсон танасини табиий сокинлик ҳолатига келтиради.

Гап шундаки, асаб тизимининг ҳар бир ҳолати унинг бош миясидаги ўзига хос тебранишлар ёки ритмларга мосдир. DreamOn эса айнан чуқур уйқу ҳолатидаги каби тўлқинлар чиқаради. Шу билан у асаб тизимини тинчланишга ва дам олиш режимига ўтишга ундайди. Шу туфайли киши тезроқ уйқуга кетади ва яхши дам олганича, тиниқиб уйғонади.

Мия сигналларига ўхшаш тўлқинлардан фойдаланиши билан DreamOn браслети уйқу дориларидан ҳамда товушли ёки нурли сигналлар орқали ухлатувчи гаджетлардан фарқ қилади. Янги девайс кишини организмнинг табиий уйқуга кетиш ҳолатига жуда яқин тарзда ухлатади.

ЎҚИНГ: IFA 2018: «ақлли» будильник сизни ёқимли овоз, майин ёруғлик ва хушбўй ҳид билан уйғотади

DreamOn учун махсус мобил илова ҳам ишлаб чиқилган, у фойдаланувчининг уйқуси ҳақидаги маълумотларни тўплайди ва медитация машқлари учун турли маслаҳатлар беради.

Мана, ушбу «ақлли» билагузук ҳақидаги видеолавҳани томоша қилинг:

Вазни атиги 57 грамм келувчи DreamOn аккумулятори битта тўлдирилганида, қуввати 10 кунгача етади. Мазкур смарт-билагузук айни дамда Indiegogo платформасида савдога қўйилган бўлиб, нархи 100 АҚШ долларига тенг. Буюртмачиларга уни етказиб бериш эса 2019 йилнинг январидан бошланади.

ЎҚИНГ: Android-қурилмалар учун энг ишончли бешта будильник

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!