Meizu M8: расмини кўрмоқчимисиз, марҳамат!

  •   Saroy
  •  509
  •  12.09.2018 15:27

Meizu M8: расмини кўрмоқчимисиз, марҳамат!

Хитойлик инсайдерлар Meizu M8 смартфонининг яширин йўл билан олинган суратини эълон қилди. Сурат TENAA базасида M813Q индекс рақамида пайдо бўлган.

ЎҚИНГ:Meizu 16x асосий рақиби – Mi 8 Youth билан бир кунда майдонга тушади!

Янги қурилма манбаларда  Mblu V8 номи билан ҳам берилмоқда. Бу, Meizu M8’нинг  Хитой бозоридаги иккинчи номи ҳамдир. Компаниянинг ушбу иккинчи бренди билан эксперименти ўтган йили бошланган эди, Ўшанда Meizu M6s Чин мамлакатида Mblu S6 бўлиб чиққан эди.  Маълумки, смартфон 5.7-дюймли томонлар нисбати  18:9 бўлган ва формати 1440×720 экрани билан таъминланган. Ичига 2  ГГц частотали, тезкор хотираси 4 ГБ бўлган саккиз ядроли номаълум процессор ўрнатилган. Асосий иккиталик камера 12+5 МП, олд модули 5-мегапикселли. Аккумулятор сиғими 3000 мАч ёки шунга яқин. Елкасида бармоқ излари сканери жойлашган.

ЎҚИНГ:MEIZU M6s: кўп нарса ўзгарганидан хабарингиз борми?

Янги расмида антенна йўлакларини пайқаш мумкин, демак, Meizu M8 корпуси металлдан бўлади. Кичик модели бўлган  Meizu M8 Lite (M816Q) эса, пластик қопламага эга бўлса керак.

Meizu M8 ва M8 Lite смартфонларининг расмий анонс санаси ҳозирча эълон қилинмади, аммо компания соддалаштирилган версияси бўлган  Meizu 16x флагманини реклама қилишни бошлаб юборган, демак тез кунларда сотувга ҳам чиқса керак, дейилади ушбу хабарда.

ЎҚИНГ:Тўлиқ тавсифи берилди: MEIZU 16 энг тезкор Android-смартфо

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!