Mi 8’нинг AnTuTu тестидаги шубҳали рекорди: Xiaomi бунга қандай эришган?

  •   DiMaX
  •  2174
  •  14.06.2018 12:42

Mi 8’нинг AnTuTu тестидаги шубҳали рекорди: Xiaomi бунга қандай эришган?

Жорий йилнинг 31 май куни ўтказилган махсус матбуот анжуманида Xiaomi компанияси ўзининг янги смартфонларини тақдим этди. Ушбу туркумга Mi 8, Mi 8 Explorer Edition (Plus талқини) флагманлари ҳамда ўрта имкониятли Mi 8 SE моделлари киради.

ЎҚИНГ: Mi 8 тақдим қилинди: нарх борасида компания ваъдасида турди!

Янги рекордми?

Бевосита тақдимот маросимининг ўзидаёқ кўрсатилган слайдга ишонадиган бўлсак, AnTuTu бенчмаркидаги имтиҳонда Mi 8 модели максимал даражада – 301 472 балл олган. Шунингдек, 9 июнь куни Xiaomi бош директори ўзининг Weibo саҳифасида эълон қилган скриншотда ҳам шундай натижа акс этган.

Лэй Цзюнь бу суратга изоҳ тарзида ёзишича, Xiaomi Mi 8 – айни дамда дунёдаги энг кучли смартфон эмиш.

Унчалик эмасдир-ов?

Лекин Сяомишка нашри AnTuTu Benchmark v.7.0.9. талқинида ўтказган мустақил синовда 6 гигабайтлик тезкор хотирага эга Mi 8 бундан анча паст – 270 016 баллик натижа кўрсатган.

Хўш, унда бош директор Лэй Цзюнь ўз смартфонида бунчалик юксак натижага қандай эришган?

Айтиш керакки, AnTuTu тестида 300 минг баллдан юқори натижа – смартфонларнинг самарадорлигида буткул янги босқичдир. Айни дамда бунга ўхшаш кўрсаткичларга фақатгина геймерлар учун махсус ишланган ASUS ROG Phone қурилмаси эриша олган.

ЎҚИНГ: Энг қудратли Android-смартфон аниқланди – у етакчи компанияларга тегишли эмас!

Гап тезкор хотирадамикан?

Афтидан, Цзюнь томонидан кўрсатилган скриншот Mi 8 флагманининг 8 гигабайт тезкор хотирали версиясига тегишли бўлса керак. Бунчалик юқори натижанинг яна бир сабаби – AnTuTu Benchmark иловасининг ўзида бўлиши ҳам тахмин қилинмоқда. Унинг охирги талқинлари, жумладан, v.7.0.9 версияси ҳам натижаларни ҳисоблашнинг янада яхшиланган алгоритмларига эга. Сўнгги талқинлардаги AnTuTu иловасида олинаётган тестлар натижалари сезиларли даражада юқори.

Лекин, ҳатто янги талқиндаги бенчмарк иловасида синаб кўрилганида ҳам Mi 8 максимум 291 037 очко олган – бу эса Xiaomi даъво қилаётганидан ўн минг баллга кам. Эҳтимол, бу ерда гап тезкор хотирадаги қўшимча 2 гигабайтдадир.

Барибир чаккимас

Мана, AnTuTu рейтинги бўйича Snapdragon 845 процессорли флагманларнинг кўрсаткичларига назар соламиз:

Нима бўлганда ҳам, Xiaomi Mi 8 ҳозиргача самарадорлик бўйича қуйидаги смартфонлардан устун келяпти:

«Шунчаки бизнес»ми унда?

Бир жиҳатга эътибор қаратишимиз керак: замонавий смартфонларнинг самарадорлиги фақатгина AnTuTu ёки бошқа бирор бенчмаркдаги кўрсаткичларига қараб белгиланмайди. Айни ушбу тест эса, кузатувчиларнинг фикрича, аллақачон тижорат маҳсулотига айланиб улгурган.

Бу каби синовларда юксак кўрсаткичлар бўйича пойга ҳеч қачон тугамаса керак. Аммо хавотирланарли жиҳати – умумий натижалар реал технологияларнинг ўзидан ҳам кўра тезроқ «ўсиб» боряпти. Масалан, яқинда кўрсатилган тест натижасига кўра, Huawei Mate 20 модели умуман фантастик – 356 918 очколик кўрсаткичга эришган!

ЎҚИНГ: Янги рекорд: йилнинг энг тезкор смартфони AnTuTu’да 356 918 балл тўплади!

Huawei компаниясининг ютуқларидан бири – у ўзининг мобил платформалари устида ҳам ишлаётганидир. Мазкур гигантнинг «сунъий онг» тизимига эга Kirin процессорлари ҳам смартфонларининг самарадорлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.

Дарвоқе, гарчи Mi 8 модели ҳозирча бизга етиб келмаган бўлса-да, Xiaomi компаниясининг бошқа кўплаб смартфонлари расман сотилмоқда. Жумладан, ўзимизнинг «Terashop.uz» онлайн дўконимиздан уларни нақд пулсиз тўлов усуллари орқали ҳам олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: 820 000 сўмдан бошланган Xiaomi смартфонлари нархлари (2018 йил 11 июнь) – Terashop.uz’даги харидингиз Ўзбекистон бўйича етказиб берилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.