Mi Max 4 – ҳали тақдим этилмаган «мобил кинотеатр»: сурати, хусусиятлари, тақдимот вақти ва нархи маълум!

  •   DiMaX
  •  2451
  •  13.12.2018 18:17

Mi Max 4 – ҳали тақдим этилмаган «мобил кинотеатр»: сурати, хусусиятлари, тақдимот вақти ва нархи маълум!

Xiaomi компанияси турли смартфонлар қаторида, Mi Max туркумида фаблетлар ҳам тақдим этиб келади. Уларнинг навбатдагиси – Mi Max 4 планшетофони ҳақида ҳам маълумотлар чиқа бошлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi яна битта ўйинбоп смартфон – сирли Mi Play’ни тақдим этяпти!

iGeekPhone ресурсининг ёзишича, Xiaomi Mi Max 4 моделининг «кемтик»сиз экрани «аждод»идагидан кўра энсиз ҳошияга эга бўлиб, ўлчами ҳам каттароқ – диагоналига 7 дюймлик. Шунингдек, мазкур серияда илк бора мана шу моделда корпуснинг орқа панели шишадан қилинади. Орқа қопқоқнинг юқори чап бурчагида тикка жойлашган икки ёки уч модулли камераси бўлади. Планшетофоннинг дактилоскопик датчиги эса корпуснинг орқа қопқоғига ёки ён қиррасига жойланиши мумкин.

Mi Max 4 аппарат қисмининг асосини ҳали тақдим этилмаган Snapdragon 720 процессори ташкил этади (Mi Max моделида – Snapdragon 636). Янги фаблетнинг тезкор/доимий хотираси эса 6/64 ҳамда 6/128 гигабайтлик вариантларда тақдим этилиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: "Мобил кинотеатр" -- Mi Max 3 тақдим қилинди!

Декабрнинг бошида инсайдерлар тарқатган қуйидаги жадвалда Mi Max 3 ҳамда Mi Max 4 моделларининг асосий хусусиятлари ўзаро таққосланган:

Агарда шу рост бўлиб чиқса, тўртинчи авлод фаблетнинг асосий камераси 12+12+5 мегапикселлик учта датчикдан иборат, олд камера эса 12 мегапикселлик. Шунингдек, унда фойдаланувчини юзидан таниш функцияси ҳамда NFC модули ҳақида ҳам сўз боради. 6500 мА/соатлик аккумулятори эса Mi Max 4 смартфонининг юқори даражада автономлигини таъминлаб беради.

Xiaomi компанияси Mi Max 4 моделини 2019 йилнинг иккинчи чорагида, катта эҳтимол билан – май ойида тақдим этиши кутилаётир. Унинг бошланғич конфигурацияли варианти 290 долларга нархланса, илғор модификациялиси 360 доллар бўлиши айтилмоқда.

Айтиб ўтиш керакки, «хитойча Apple»нинг бир қатор смартфонларини 809 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн усулда харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Mi 8 Pro ҳам Terashop.uz’га етиб келди, Xiaomi смартфонлари арзонлашди (2018 йил 12 декабрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.