mib.uz сайтида ижро ҳаракатлари интерактив давлат хизмати тизими жорий этилади

  •   DiMaX
  •  950
  •  13.03.2019 18:02

mib.uz сайтида ижро ҳаракатлари интерактив давлат хизмати тизими жорий этилади

Эндиликда қарзни онлайн тарзда тўлаш ва ижро ҳужжати бажарилганлигини қайд этиш мумкин бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги расман хабар берган.

ЎҚИНГ: Давлат хизматлари агентлиги очиқ маълумотлар платформасини ишга туширди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 мартда «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 октябрдан mib.uz веб-сайтида бепул асосда ижро ҳаракатлари интерактив давлат хизмати тизими жорий этилади. Ушбу тизим орқали, жумладан, Интернет тармоғи орқали ундирувчи ва қарздор томонидан ижро ҳаракатлари боришини барча босқичларини кузатиш, шунингдек, қарзни онлайн тарзда тўлаш ва ижро ҳужжати бажарилганлигини қайд этиш мумкин бўлади. Мазкур тизимдан my.gov.uz портали орқали ҳам фойдаланиш имконияти ҳам яратилади.

Бундан ташқари қарорга мувофиқ қуйидагилар жорий этилади:

  • МИБга шартнома-воситачилик асосларида сотишга топшириладиган мол-мулкни интернет-дўконлар, жумладан, мобиль иловалар, электрон тўлов тизимлари орқали сотиш тартиби;
  • бир ой муддатда давлат божлари, маъмурий жарималар ва бошқа тўловларни электрон тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда интернет орқали тўлаш бўйича давлат хизмати;
  • уч ой муддатда маъмурий жаримага тортиш тўғрисидаги қарорларни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби. Бунда жаримага тортиш тўғрисидаги қарор топширилган санадан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизи ихтиёрий равишда тўланган тақдирда қолган суммани тўлашдан озод этиш назарда тутилади.

ЎҚИНГ: Нега дастурчилар давлат ишларидан қочишади?