Microsoft кутилмаганда 350 долларлик Surface Headphones «ақлли» қулоқчинини тақдим этди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  266
  •  03.10.2018 13:42

Microsoft кутилмаганда 350 долларлик Surface Headphones «ақлли» қулоқчинини тақдим этди! (+видео)

Асосан дастурий таъминот маҳсулотлари ва турли гаджетлари билан машҳур бўлган Microsoft корпорацияси Surface бренди остида кутилмаган девайс яратди. Бу – Surface Headphones деб номланувчи, «сунъий ақл» билан таъминланган қулоқчиндир.

ЎҚИНГ: Apple’дан аввал: Huawei симсиз қувват оладиган қулоқчин чиқармоқда

Surface Headphones қулоқчини 40 миллиметрлик динамикларга эга. Унга шовқинни бостириш технологияси ҳамда Microsoft Cortana овозли ёрдамчиси жорий этилган. «Ақлли» қулоқчинни эгаси қулоғидан ечганида, у автоматик тарзда мусиқа ижросини тўхтатиб туради. Яна қулоғига тақиб олиши билан ижро келган жойидан давом этади.

Ўнг косачадаги доирасимон шаклли бошқарув унсури орқали товушнинг баландлиги созланади. Чап томонидагиси эса шовқинни бостириш даражасини созлашга мўлжалланган. Унинг ёрдамида 30 дБ.гача фаол ва 40 дБ.гача нофаол шовқинни бостириш мумкин. Жами 13 даражали шовқинни бостириш тизими мавжуд. Қулоқчинга шовқинни бостириш ва овозни таниш учун саккизта микрофон ўрнатилган.

ЎҚИНГ: AirPods "кушандаси" -- MEIZU симсиз аудио-қулоқчинни тақдим этди

Surface Headphones турли қурилмаларга Bluetooth орқали ҳам, 3,5 миллиметрлик тирқиш орқали ҳам улана олади. Симсиз режимда унинг ишлаш давомийлиги 15 соатга бориши эълон қилинган.

Мана, ушбу қулоқчинга бағишлаб тайёрланган расмий видеолавҳани томоша қиламиз:

Microsoft мазкур девайсини шу йилнинг охирида, 650 доллардан сотувга чиқаради. Айтиш керакки, бу – қулоқчинлар учун белгиланган энг юқори нарх эмас.

ЎҚИНГ: LG смартфони харидорларига – 500 долларлик қулоқчин совға!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!