Apple’дан аввал: Huawei симсиз қувват оладиган қулоқчин чиқармоқда

  •   Saroy
  •  617
  •  20.09.2018 10:19

Apple’дан аввал: Huawei симсиз қувват оладиган қулоқчин чиқармоқда

Huawei бутунлай симсиз қулоқчинлари устида ишларни жадаллаштирмоқда, у Apple  бир йил аввал намойиш этган, лекин ҳалигача савдога чиқармаган AirPods қулоқчинининг муқобили бўлади. Янги Freebuds 2 Pro қулоқчинни октябрнинг ўрталарида Mate 20 флагмани билан бирга тақдим этиш режалаштирилган. Энди эса унинг асосий “янгилиги” ҳақида маълум қилинди. Қулоқчин ноёб симсиз зарядкага эга бўлади.

ЎҚИНГ:Sony Xperia Ear Duo’дан янги қулоқчинлар

WinFuture сайти янги қулоқчиннинг тасвирини эълон қилди. Қора кейс оддий Qi-зарядка мосламасидан симсиз қувват олади, иккинчи қулоқчин эса тўғридан тўғри смартфондан қувватланади! Битта қувватланишдан қулоқчин уч соат узлуксиз ишлаши аллақачон маълум эди, кейс эса қўшимча яна 20 соат ишлашга имкон бериши ҳам маълум бўлди.

Apple симсиз кейс ва AirPower гиламчаси билан AirPods қулоқчинини бундан бир йил аввал намойиш қилганди, аммо шундан буён у савдога чиқарилмади. Айтишларича, унинг тақдири ҳозирча сир тутилмоқда, шунга қарамай у ҳам симсиз экани айтилмоқда. 

 ЎҚИНГ:iPhone 7 билан бирга симсиз қулоқчинлар ҳам тақдим қилиниши мумкин

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.