Microsoft’нинг бепул видеодарслари билан Python дастурлаш тилини ўрганинг!

  •   DiMaX
  •  2560
  •  23.09.2019 13:51

Microsoft’нинг бепул видеодарслари билан Python дастурлаш тилини ўрганинг!

Қизиқувчан ёшлар кўплиги боис, улар учун дастурчи бўлишнинг 6 йўли, шунингдек, дастурлашни ўрганувчилар учун онлайн ресурслар тўплами ҳақида маълумотлар берганмиз. Энди эса сизларни Microsoft яқинда эълон қилган видеодарслар тўплами билан таништирмоқдамиз.

ЎҚИНГ: Дастурлашни мобиль қурилмаларда ўргатувчи 11 илова + бонус!

IEEE Spectrum маълумотларига кўра, айни дамда Python – энг оммабоп дастурлаш тилидир; ундан кейин эса Java, C, C++ ҳамда R кабилар келади. Шуни ҳисобга олиб, Microsoft айнан Python тилини ўрганишни истаганлар учун кичик видеокурс тайёрлаган.

Мазкур курс 44 та қисқа видеодарсларни ўз ичига олади; уларнинг давомийлиги 2 дақиқадан 12 дақиқагача. Видеокурс «аллақачон бошқа, масалаан – JavaScript ёки MakeCode каби дастурлаш тилларида озроқ тажрибага эга бўлган» бошловчи кодерларга мўлжалланган ва табиийки, инглиз тилида тайёрланган.

Мазкур курсни ўзлаштирганлар Python асослари ҳақида етарлича тасаввурга эга бўлиб, қўшимча китоблар, қўлланмалар ва бошқа таълимий материаллар ёрдамида ушбу дастурлаш тилига қийинчиликсиз киришиб кета олишлари кўзда тутилган.

ЎҚИНГ: Дастурчиларнинг маоши қанча?