MIUI 11 нималарга қодир: Xiaomi масъул ходими расман маълум қилди

  •   DiMaX
  •  2969
  •  29.03.2019 11:08

MIUI 11 нималарга қодир: Xiaomi масъул ходими расман маълум қилди

Xiaomi корпорациясининг ажойиб маҳсулотларидан бири – мобил қурилмалари учун ишлаб чиқилган MIUI график қобиғидир. Айни дамда унинг ўн биринчи версияси тайёрланаётгани ҳақида аввалроқ ҳам хабар берганмиз.

ЎҚИНГ: MIUI 11 тайёр бўляпти, унга янгиланувчи ва янгиланмайдиган Xiaomi смартфонлари рўйхати билан танишинг!

Компаниянинг MIUI ишлаб чиқилишига масъул бўлими раҳбари Лю Мин куни кеча фойдаланувчилар билан онлайн тарзда ўзига хос «матбуот анжумани» ўтказди. Унда Xiaomi смартфонларига ўн биринчи авлод график қобиқ нималар бахш этиши бўйича саволларга жавоблар берилди.

Лю Мин аввало шуни таъкидладики, MIUI 10 потенциали ҳали охиригача очилмаган, шу боис MIUI 11 ҳам ушбу интерфейсга асосланади. Табиийки, у анча такомиллаштирилади: интерфейс янада силлиқ ишлайдиган бўлади, билдиришномалар янгича, белгичалар эса қайта ишланган бўлади.

MIUI 11 талқинида «глобал» Dark Mode режими бўлади: уни қўллаганда бразуер ҳам, бошқа – ҳатто чет иловалар ҳам тўқранг тусга киради. Бу эса тунги вақтда ва қоронғи шароитларда кўз нурини асрашга хизмат қилишдан ташқари, айрим моделларда қувват сарфини ҳам камайтиради.

ЎҚИНГ: MIUI 11 тизимли Mi Max 4 фаблети атиги 250 доллардан сотувга чиқади!

Яна бир муҳим янгиланиш – MIUI 11 версияси «қатъий» қувват тежаш режимига ҳам эга. Уни фаоллаштирганида, фойдаланувчи смартфоннинг фақатгина қўнғироқ ва SMS функцияларидан фойдалана олади, стандарт интерфейс эса тўқрангига алмашади... Умуман олганда, бу режимда нималар ишлаб туришини ҳам смартфон эгаси ўзи созлаб қўя олади.

Шунингдек, билдиришномалар қатори ҳам қайта ишланади ва янада қулай ҳолатга келтирилади. Яна скриншотларни кимгадир жўнатгач, уларни телефон хотирасидан автоматик ўчириб ташлаш функцияси ҳам пайдо бўлади.

Афсуски, MIUI 11 қачон расман тақдим этилиши ва қайси моделлардаги Xiaomi смартфонлари унга асосланган прошивкага эга бўлиши масаласи очиқ қолмоқда.

ЎҚИНГ: AnTuTu рекордчиси Mi 9 ва яп-янги Redmi 7 ҳам Terashop.uz’га келди! Xiaomi смартфонлари янада арзонлашди! (2019 йил 26 март)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!