Мобил операторни UZREPORT TV судга берди

  •   DiMaX
  •  1042
  •  25.05.2021 09:45

Мобил операторни UZREPORT TV судга берди

«Unitel» МЧЖ («Beeline» савдо белгиси) компанияси ўзига тегишли бўлган Beeline TV мобил иловасида UZREPORT TV билан шартнома тузмасдан UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканалларини намойиш қилиб, моддий манфаат кўриб келмоқда. Шу сабабли UZREPORT TV телеканали мазкур компания устидан ариза билан судга мурожаат қилди.

ЎҚИНГ: Путин Трампга совға қилган ЖЧ–2018 тўпининг ичидан қандай чип топишди?

«Unitel» МЧЖ мазкур ҳаракатлари билан UZREPORT TV телеканалининг қонуний ҳуқуқларини бузмоқда, деб ёзади Xabar.uz нашри.

UZREPORT TV томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, «Unitel» МЧЖ компанияси юқорида кўрсатилган хатти-ҳаракатларини бартараф этиш юзасидан чора кўрмади.

Суддан UZREPORT TV «Unitel» МЧЖ компанияси «Beeline TV» мобил иловасида UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканалларини шартнома тузмасдан намойиш этмасликни сўраган.

Маълумот учун:

UZREPORT TV (FUTBOL TV) футбол бўйича Европанинг бир қатор миллий чемпионатлари (AПЛ, Ла лига, Италия A серияси), Европа Чемпионлар лигаси, Европа лигаси, шунингдек, Жаҳон ва Европа чемпионати каби бир қатор мусобақаларнинг Ўзбекистон бўйлаб эксклюзив трансляция ҳуқуқи эгаси ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Футбол ишқибозлари учун еттита ажойиб илова

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!