Motorola P30 смартфони анонсига бир кун қолганда ошкор этилди

  •   Saroy
  •  711
  •  15.08.2018 17:23

Motorola P30 смартфони анонсига бир кун қолганда ошкор этилди

Motorola’нинг Хитойдаги сайтида Motorola P30 смартфонининг тавсифи эълон қилинди, қурилма ҳозирча ишлаб чиқарувчи томонидан расман тақдим этилмаганди. Умуман, ушбу хабар анчайин эрта тарқатилди ва тезда жамоатчилик кўзидан дарҳол олиб қўйилди. Шунга қарамай, хабар интернет тармоқлари орқали яшин тезлигида тарқалиб кетди.

ЎҚИНГ:Motorola One смартфони оқ рангда намойиш қилинди

Motorola P30  мазкур компаниянинг қирқма дисплейли илк смартфони ҳисобланади, у ҳам  iPhone X стилида чиқади. Қурилма 6,2-дюймли, тамонлари нисбати 19:0 бўлган дисплей билан таъминланган, асосий қўш камераси  16+5 Мп. Аппаратнинг ишлашини Qualcomm Snapdragon 636 процессори таъминлайди, у 6 ГБ тезкор ва 64 ёки 128 ГБ ички флеш-хотирага эга. Қолаверса? карточка кенглиги  128 ГБ бўлиш эҳтимоли ҳам бор. Аккумулятори 3000 мАч сиғимга эга.

Иккита SIM-карта, 4G VoLTE, Wi-Fi (802.11 ac), Bluetooth 5, GPS + ГЛОНАСС билан қўллаб қувватланган. Янги аппаратнинг размери  155,8 х 75,9 х 8,9 мм’дан иборат,  оғирлиги эса 170 грамм. Смартфон  Android 8.1 Oreo операцион тизимда ишлайди.

Motorola P30, P30 Play ва P30 Note’нинг расмий дебюти 2018 йил 15 августга белгиланган.

ЎҚИНГ:Motorola One Power бозорда ўз ўрнини топишга ҳозирлик кўрмоқда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!