НАСА учун ғаройиб двигатель намойиш қилинди

  •   Saroy
  •  595
  •  07.09.2018 12:21

НАСА учун ғаройиб двигатель намойиш қилинди

НАСА учун ионли двигатель яратаётган Aerojet Rocketdyne компанияси янги маҳсулотини  илк тест синовидан ўтказди.

У  AEPS (Advanced Electric Propulsion System) деб номланган ионли двигателдир.  Двигатель ракетақурилиши соҳасида инқилоб ясаши керак. Янги қурилманинг қуввати аввалгиларидан анча кўп. Aerojet Rocketdyne двигателининг биринчи намунаси қувватини 13 кВт гача ошира олади; кейинчалик компания мутахассислари қуввати 50 кВт бўлган  двигатель яратмоқчи.

ЎҚИШ:Юпитерда сув бор экан

Ҳозирча мутахассислар двигателнинг айрим тизимларини тестдан ўтказишди. NASA’нинг тадқиқотлар маркази махсус камераларида  зарядларни узатиш ва қувватни тақсимлаш блоклари кўздан кечирилди. Синовларнинг навбатдаги босқичи тўлақонли двигатель яратишдан иборат бўлиб, магнит майдонининг генерацияси модули яратилади.

Aerojet Rocketdyne’дагилар тест натижаларини жуда яхши баҳолашди ва ишонч билан қилаётган ишлари энг йирик коинот дастурларини ҳам ҳаётга жорий қилишда ёрдам беради, дейишмоқда. «Ракета двигателларини яратишда энг илғор компания мақомига эга бўлиб, биз нафақат одамнинг Ойга қайта қўнишига, балки Марсни ўзлаштиришига ҳам ёрдам берамиз», — дейди компания раҳбари Эйлин Дрейк. 

ЎҚИНГ:Олимлар Ой юзасида муз борлигини исботлашди