Юпитерда сув бор экан

  •   Saroy
  •  853
  •  04.09.2018 16:15

Юпитерда сув бор экан

Америкалик бир гуруҳ олимлар аниқлашдики, Юпитер сайёрасининг улкан   атмосфера гирдобидаги катта қизил доғ кўп миқдорда сувга эга. Бу ҳақда EurekAlert! пресс-релизида маълум қилинди.

Тадқиқотчилар ердаги ускуналар орқали, жумладан  НАСА IRTF телскопи ва Keck 2 (Гавайи) телескопидан олинган маълумотларни таҳлил қилиб шундай хулосага келишган.

Маълум бўлишича, гирдоб тузилмаси учта булутли қатламдан иборат, уларнинг энг чуқури 5-7 атмосфера босимига эга ва устки булут қопламасининг қарийб 160 километрлик  остида жойлашган. Олимларнинг таъкидлашича, улар музлаб қолган сув кристалларидан иборат эканига етарли асос бор.

ЎҚИНГ:Қора туйнукдаги одам ёки коинотнинг ҳали очилмаган жумбоқлари

Агар, Юпитер юазасини 2016 йилдан буён ўрганиб бораётган Juno сайёралараро автоматик станцияси ердаги кузатувлар хулосасини  тасдиқласа, унда бошқа сайёралардан ҳам сув қидиришни бошласа бўлади, масалан Сатурн, Уран ва Нептундан.

Катта қизил доғ Қуёш тизимидаги энг катта атмосфера гирдоби саналади. Унинг ўлчами  40 минг километр узунлик масофасига ва эни 13 минг километрга етади.

ЎҚИНГ:Астрофизиклар коинотда сирли сигнални пайқашди

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!