Nokia 5.1 Plus қандай кўринишда бўлади?

  •   Saroy
  •  971
  •  11.06.2018 13:44

Nokia 5.1 Plus қандай кўринишда бўлади?

Ўтган ойнинг охирларида HMD Global компанияси  янгиланган смартфонлар линейкаси – Nokia 2.1, Nokia 3.1 ва Nokia 5.1’ларни чиқарган эди. Энди эса, тармоқларда ва видеорендерларда  Nokia 5.1 Plus версияси пайдо бўлди.

OnLeaks билан Tiger Mobiles ҳамкорликда , инсайдер маълумотларига асосланиб,  Nokia 5.1 Plus қандай кўриниш олишини намойиш этди. Кўриниб турибдики, корпус шишали бўлади, дисплейнинг юқори қисмида анъанавий кемтик, экран атрофида каттагина ром, асосий қўшкамера ва тагида бармоқ излари сканери бор.

ЎҚИНГ: JerryRigEverything энг мустаҳкам смартфонни эълон қилди

Умуман олганда, смартфон ёмон ишланмаган ва  яқинда тақдим қилинган Nokia 5.1 каби  арзон телефонга ўхшамайди. Лекин, ўтган ойда намойиш этилган  Nokia X6  моделига жуда ўхшаб кетади.  

Хабарда айтилишича, Nokia 5.1 Plus ҳам 5,7-дюймли Full HD+ дисплейига эга  бўлади. Томонлари — 149,5×71,9×8 мм. Бошқа тафсилотлар берилмаган, Амма экспертлар янги қурилма  Nokia 5.1’га қараганда кучлироқ процессор ва кўп хотирали бўлади, дейишмоқда.

ЎҚИНГ: Nokia’ дан ўзига хос совға: мақбул нархда