Nubia X 5G тақдим этилди – дунёдаги ягона «икки томонлама» 5G-флагман!

  •   DiMaX
  •  738
  •  28.06.2019 14:23

Nubia X 5G тақдим этилди – дунёдаги ягона «икки томонлама» 5G-флагман!

ZTE корпорациясининг Nubia бренди ўтган ймл октябрнинг сўнгида Nubia X флагманини тақдим қилган эди. Бу – корпусининг ҳар икки томонида тўлақонли экрани мавжуд бўлган илк смартфон бўлиб, кейинроқ Vivo ҳам шунақасини яратган.

ЎҚИНГ: Vivo NEX Dual Display тақдим этилди: иккита AMOLED-экран, Snapdragon 845 чипи, 10 ГБ «оперативка» ва уч ўлчамли камера!

Кеча эса компания унинг бешинчи авлод уяли алоқа тармоқларини қўллаб-қувватловчи версияси – Nubia X 5G моделини намойиш қилди. Янги смартфон оригиналидаги асосий дизайнни сақлаб қолган – тўлиқ ромсиз бош экран ҳамда орқа томонда қўшимча дисплей. Шу билан бирга, ўтган йилги Snapdragon 845 чипи ўрнига, унинг «электрон юраги» сифатида Snapdragon 855 танланган.

Бултурги Nubia X сингари, янги флагман ҳам мутлақо ромсиз, диагоналига 6,26 дюймлик IPS-дисплейга эга. Экранда кемтик ёки тирқиш ҳам мавжуд эмас – чунки унда олд камеранинг ўзи йўқ. Селфи олиш учун эса корпуснинг орқа томонидаги қўш модулли асосий камерадан фойдаланилади. Бунда киши ўзини кўриб туриш учун 5,1 дюймлик орқа экрандан фойдаланади.

Афсуски, ишлаб чиқарувчи Nubia X 5G’нинг бошқа техник хусусиятлари – тезкор ва доимий хотираси, аккумулятор ток сиғими кабилар ҳақида маълумот бермаган. Бундан ташқари, унинг нархи ва савдога қўйилиш вақти, шунингдек, Хитойдан ташқари бозорларига чиқиш-чиқмаслиги ҳам ноаниқ.

ЎҚИНГ: 2019 йилнинг энг зўр 10 смартфони («Роскачество» талқини) ва нархлари

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.