«Omad Plus» тариф режаси чиқди, лекин биттагина шаҳар аҳолиси учун!

  •   DiMaX
  •  19489
  •  15.07.2020 17:12

«Omad Plus» тариф режаси чиқди, лекин биттагина шаҳар аҳолиси учун!

Ўзбекистондаги уяли алоқа операторлари айрим ҳудудлардаги абонентлари учун махсус тарифлар чиқариб туришади. Mobiuz (собиқ Universal Mobile SystemsUMS) ҳам шунақа бир янги тариф режасини эълон қилди.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» барча операторлар абонентларини огоҳлантирмоқда

Янги тариф режаси «Omad Plus» деб номланган бўлиб, унда ойига атиги 12 000 сўм эвазига 50 МБ, 400 дақиқа ва 50 SMS тақдим этилади! Шунингдек, мазкур тарифда абонент тўловини ҳар кунлик ечиб олишга ўтиш имконияти ҳам мавжуд.

«Omad Plus» тариф режаси фақатгина Фарғона шаҳридаги абонентлар учун тақдим қилинган. Унинг шартлари билан батафсил танишиш учун мана бу ҳавола орқали оператор сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Интернетдан фаол фойдаланасизми? «GAP yo‘q» тариф режаси!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.