OnePlus 6T: флагманнинг дизайни ва тавсифи ошкор бўлди

  •   Saroy
  •  851
  •  05.09.2018 14:03

OnePlus 6T: флагманнинг дизайни ва тавсифи ошкор бўлди

Яқинда Oppo “томчи” кўринишадиги қирқмаси ва Gorilla Glass 6 билан янги R17 смартфонини намойиш қилди. Шунингдек, смартфоннинг шундай қирқмадаги  Pro версияси ҳам чиқди. У экранда бармоқ излари сканери, орқа панелда учта камера ва 3D-таниш (TOF) технологиясига эга. Сўнгги тарқалган хабарда айтилишича, айнан ушбу R17 модификация  OnePlus 6T (иккала компания ҳам битта ишлаб чиқарувчига қарайди) учун асос бўлади.

Смартфон қутисининг расмига қараб баҳо берадиган бўлсак, қурилма худди R17 Pro версиясидагидек  томчи кўринишидаги қирқма ва бармоқ излари сканерига эга бўлади. Бундан ташқари, OnePlus 6T  300 000 нуқтани таний оладиган тизимга эга камера билан жиҳозланиши мумкин. Бу iPhone X’дагидан 10 баробарга кўп, 12-мегапикселли асосий камера эса Galaxy S9’дагига ўхшаб ўзгариб турадиган апертурага эга.

ЎҚИНГ:5G-пойга: OnePlus 7 тақдимот санаси расман айтилди

Хуллас, Oppo R17 Pro тавсифини асос қилиб оладиган бўлсак,  OnePlus 6T ҳам қуйидагиларга эга бўлади:

  • 6,4-дюймли OLED-дисплей 1080x2340 формати билан.
  • Snapdragon 845 чипи 8 ГБ тезкор хотираси ва 128 ГБ ички хотираси билан
  • Асосий камера 12 Мп ўзгариб турувчи f / 1,5-f / 2,4 апертураси + 20-мегапикселли иккиламчи  камера + TOF 3D-стереокамера
  • 25-мегапикселли олд камера датчиги сунъий интеллекти билан
  • Иккибўлмали аккумулятор

ЎҚИНГ:OPPO R17 Pro тақдим этилди: уч модулли камера, ўта тез қувватланувчи иккита аккумулятор ва датчикли экран!

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!