OnePlus 6T: мана энди расман намойиш қилинди

  •   Saroy
  •  658
  •  20.09.2018 11:30

OnePlus 6T: мана энди расман намойиш қилинди

Тармоқларда янги OnePlus 6T флагманининг илк расмий тасвири пайдо бўлди. Манбалар суратлар ҳақиқий эканини тасдиқламоқда. Тармоқларнинг бири эса, қурилманинг номини ҳам тасдиқлади. Бундан ташқари, тасвирга қараб баҳо берадиган бўлсак, ишлаб чиқарувчи дизайнни ўзгартиришга анчайин эҳтиёткорлик билан ёндошган. Чамаси, учта камера ҳақидаги орзу ушалмайдиганга ўхшайди.

ЎҚИНГ:Энг қиммат OnePlus 6: ҳашамдорликни ёқтирадиганлар учун

Бошқа томондан олиб қараганда, иккиталик  светодиодли чақноқ остида бармоқ излари сканери йўқ. Кўриниб турибдики, OnePlus 6T ушбу бренднинг бармоқ излари сканери экранда жойлашган илк смартфони бўлиши мумкин. Бундан аввалроқ намойиш қилинган OnePlus’нинг илк расмий тизерида ҳам  шунга ишора қилинган эди.

ЎҚИНГ:OnePlus 6T: флагман бармоқ излари сканери билан таъминланади

Шундан келиб чиқиб, тахмин қилинаяптики, янги  модель 6,41 дюймгача кенгаяди, шу билан бирга,  OLED-дисплей формати  2340x1080 пикселли бўлади. Эҳтимол, OnePlus 6T томчи кўринишдаги тирқишга эга бўлар. Ишлаб чиқарувчининг ўзи тарқатган хабарда айтилишича, қурилма 2018 йил 17 октябрда тақдим этилиши мумкин. Бошқа хабарларда эса, анонс 10 октябрда бўлиши айтилмоқда.  Айнан қайси сана эканини эса вақт кўрсатади.  

ЎҚИНГ:OnePlus 6T: флагманнинг дизайни ва тавсифи ошкор бўлди