Ўта арзон Galaxy M01s чиқди: афсуски, Samsung ҳам Xiaomi’га эргашибди!

  •   DiMaX
  •  4760
  •  17.07.2020 09:07

Ўта арзон Galaxy M01s чиқди: афсуски, Samsung ҳам Xiaomi’га эргашибди!

Samsung компанияси Galaxy M01 моделининг янада арзон версияси – Galaxy M01sсмартфонини тайёрлаётгани ҳақида ёзгандик. Ўтган ойда шу қурилма билан Galaxy Watch 3 смарт-соатининг ҳам хусусиятлари маълум бўлган.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг энг арзон смартфони – Galaxy A01 Core илк суратда!

Кеча – 16 июль куни Samsung компанияси шу Galaxy M01s смартфонини Ҳиндистонда расман намойиш қилди. Афсуски, у оригинал қурилма эмас, балки Galaxy A10s моделининг деярли айнан клони бўлиб чиқди. Худди Xiaomi компанияси Redmi брендига мансуб телефонларини кейин Poco бренди остида, бошқа ном билан чиқаргани каби, жанубий кореяликлар ҳам шу йўлни тутишган.

Galaxy M01s моделининг бултурги смартфондан биттагина фарқи бор: Galaxy A10s тезкор хотираси 2 гигабайтлик бўлса, бунисида – 3 гигабайтлик. Қолган барча жиҳатлари бир хил: MediaTek Helio P22 процессори, 32 ГБлик ички хотира, диагоналига 6,2 дюймлик HD+ экран. Янги гаджетнинг камералари ҳам ўша-ўша: 13 + 2 МПлик асосий ва 8 МПлик олд камералар. Samsung уни ҳам 4000 мА/соатлик аккумулятор, иккита SIM-карта ва microSD-карта учун алоҳида – учталик слот ҳамда micro-USB порти билан таъминлаган.

Android 9.0 операцион тизими устига қурилган One UI 1.1 график қобиғи билан ишловчи Galaxy M01s учун Ҳиндистонда 133 доллар нарх белгиланган.

ЎҚИНГ: Samsung иккита ҳамёнбоп ва оммабоп смартфонига флагманча функциялар қўшди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.