Ўта оммабоп илова коронавирус фонида янги рекордга эришди

  •   DiMaX
  •  1034
  •  30.04.2020 11:05

Ўта оммабоп илова коронавирус фонида янги рекордга эришди

Мусиқий видео улашиш сервиси бўлган TikTok жорий йилнинг январида WhatsApp мессенжерини энг кўп юклаб олинувчи иловалар рейтингида тахтдан ағдарган эди. Апрель ойининг бошида эса уни Google Play дўконидан кўчириб олишлар сони бир миллиардга етган.

ЎҚИНГ: TikTok’нинг энди кераги йўқ – ундаги ажойиботлар Instagram’га ҳам қўшилди! (+видеолар)

Sensor Tower таҳлил платформаси маълум қилишича, коронавирус пандемияси фонида TikTok янада оммалашган. Ҳозиргача мазкур иловани App Store ҳамда Google Play каталогларининг ўзидангина икки миллиарддан ошиқ юклаб олишган! Уни кўчириб олишларнинг амалдаги сони эса бундан ҳам кўп; зеро, Хитойда муқобил иловалар дўконлари сон-саноқсиз.

Sensor Tower маълумотларига кўра, иловаларнинг юқоридаги иккита расмий каталоги орқали TikTok’ни ўрнатиб олиш ҳажми жорий йилнинг биринчи чорагида 315 миллионга ошган. Бу эса ҳар қандай илованинг исталган битта чоракдаги кўрсаткичлари бўйича энг юқори натижадир!

TikTok’ни юклаб олганларнинг кўпчилиги Ҳиндистон, Хитой ва АҚШ ҳудудларидаги фойдаланувчилардир. Дарвоқе, мазкур тармоқда битта реклама чиқариш нақ 25 дона iPhone 11 Pro нархига тенг, лекин бу ҳали ҳолваси эканидан хабарингиз бормиди?

ЎҚИНГ: Бу машҳур фотомодель битта Instagram-пости учун қанча пул олишини тасаввур ҳам қилолмайсиз!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!