Ўзбекистон миллий домени 25 ёшда: ютуқларга бир назар

  •   DiMaX
  •  425
  •  30.04.2020 08:45

Ўзбекистон миллий домени 25 ёшда: ютуқларга бир назар

1995 йилда Ўзбекистон Республикаси интернет тармоғининг ўзбек сегментидаги жараёнларни мустақил бошқариш ва эгалик қилиш бўйича ICANN (домен номлари ва IP-манзилларни бошқариш бўйича халқаро нотижорат ташкилот)дан тасдиқ олди. Ҳукумат фуқаролик жамияти каби интернет-маконда ҳам қонунларга риоя қилиниши муҳим аҳамият касб этишини белгилади, деб ёзади Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.

ЎҚИНГ: «ЎзМобайл» туғилган куни муносабати билан совғалар беряпти

Хусусан, интернет тармоғининг ўзбек сегментидаги жараёнларни мустақил бошқариш бошлангач кўплаб ишлар амалга оширилди. Айниқса, сўнги икки йилда амалга оширилган ишлар таҳлилига назар соладиган бўлсак, мамлакатимизда замонавий электрон давлат хизматларини кўрсатишнинг яхлит тизимини яратиш, давлат органларининг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ҳамкорлигининг янги механизмларини жорий этиш юзасидан изчил ишлар олиб борилди.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан контактсиз алоқа шаклларини янада ривожлантириш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари портали ишлаб чиқилди. Бугунги кунда Ягона портал орқали 176 тадан ортиқ электрон давлат хизмати тақдим этилмоқда, ушбу хизматлардан фойдаланиш учун 15,1 млн. тадан ортиқ ариза-буюртма келиб тушган, бу давлат органлари билан ўзаро алоқада аҳолининг вақт ва молиявий харажатларини камайтиришга ёрдам берди.

Тадбиркорларнинг, шу жумладан, чет эл инвесторлари мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш сифати ва тезкорлигини ошириш, улар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотни таъминлаш, уларнинг қонуний талабларини амалий ва самарали рўёбга чиқариш ва муаммоли масалаларини ҳал этиш мақсадида Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш виртуал қабулхонаси «business.gov.uz» портали ишга туширилди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда келишиш учун, шу жумладан бир вақтнинг ўзида кенг жамоатчилик ва мутахассислар муҳокамасини ўтказиш ва тезкор жўнатиш учун вақтни ва меҳнат ресурсларини сезиларли даражада тежаш мақсадида ягона электрон тизими «project.gov.uz» жорий этилди.

Компьютер дастурлаш хизматлари билан шуғулланиб келаётган хўжалик субъектлари ва кичик тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга етарли шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2019 йил 10 январдаги 17-сон қарори билан Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолияти йўлга қўйилди.

Ушбу йўналишда 2019 йилда дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича 110 дан ортиқ дастурий маҳсулот ишлаб чиқувчи корхоналар ташкил этилди.

Энди шу масалаларга бир назар солсак, ҳозирги кунда мамлакатимизда жами 5 та мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи ҳамда 30 дан ортиқ симли тармоқлар орқали телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи оператор ва провайдерлар фаолият олиб бормоқда. Барча оператор ва провайдерлар ўз хизматларини бошқа оператор ва провайдерлар билан ҳамжиҳатликда, турли технологик ечимлар асосида кўрсатиб келмоқда.

ЎҚИНГ: ЎҚИНГ: Мобил интернет тезлиги нега пасайди? АКТ вазирлиги изоҳ берди

Мобил алоқа тармоқлари абонентлари сони 24 млн.ни ташкил этса, шундан 19 млн. абонент интернет фойдаланувчилари ҳисобланади. Симли тармоқлар орқали интернет хизматларидан фойдаланувчилари сони 3 млн.тани ташкил этмоқда.

Халқаро интернет тармоғига уланишнинг умумий ўтказувчанлик қобилияти 110 Гбит/с.дан 1 200 Гбит/с.гача кенгайтирилди. Телекоммуникация оператор ва провайдерлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати ва кўлами оширилишига, асосан онлайн хизматларга кўпроқ эътибор қаратилмоқда.

2020 йилнинг 1 январидан оператор ва провайдерларга интернет хизматлари учун тариф ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34 фоизга арзонлаштирилиб, 1 Мбит/с учун 56,0 минг сўмни ташкил этди. Эътиборли жиҳати шундаки, бозор иқтисодиёти талабларига кўра, тизимли равишда интернет хизматлари нархлари камайтирилиб борилмоқда.

Интернет провайдерларига республиканинг турли ҳудудларидан тармоққа уланиш ягона тартибда ва бир хил нархларда ташкил этилди.

Республика бўйича 237 та объектда магистрал телекоммуникация тармоқлари кенгайтирилиб, телекоммуникация ускуналари модернизация қилинди.

Шунингдек, «Оптик толали алоқа линияларини қуриш» лойиҳаси доирасида республика бўйича 16,0 минг км. оптик толали алоқа линиялари қурилиб, умумий узунлиги 36,6 минг км. га етказилди.

Интернет тармоғига кенг полосали симли уланишни кенгайтириш лойиҳаси доирасида оператор ва провайдерлар томонидан 1 млн. порт монтаж қилинди ва кенг полосали тармоққа уланиш портларининг умумий сони 2 млн.дан ортди.

Мобил алоқа тармоқларини ривожлантириш мақсадида 6 000 дан ортиқ мобил алоқа база станцияси ўрнатилиб, уларнинг умумий сони 26 мингтадан ортди ва республика аҳоли масканларини мобил алоқа билан қамрови даражаси 97 фоизга ва мобил интернет тармоғига кенг полосали уланиш қамрови даражаси 70 фоизга етказилди.

2019 йил давомида телекоммуникация тармоқлари қамрови умуман мавжуд бўлмаган аҳоли яшаш масканлари сони деярли икки баробарга камайтирилди.

Айтиш жоизки, шу кунга қадар асосан телефон хизматларини кўрсатувчи 2G мобил тармоқларни кенгайтириш амалга оширилган бўлса, ҳозирда тармоқнинг қамровини ошириш бўйича барча лойиҳалар 3G/4G тармоқларини кенгайтиришга йўналтирилмоқда. Хусусан, шу йилнинг ўзида 2200 дан ортиқ 3G/4G база станциялари ўрнатилиб ишга туширилади.

Шу ерда бир маълумот айтиб ўтиш мумкин, Ookla компаниясининг Speedtest.net сервиси интернет тезлиги бўйича 2020 йил март ойи натижаларига кўра янги маълумотларни эълон қилди ва ушбу Speedtest Global Index рейтингида Ўзбекистон яна 7 поғонага кўтарилди.

ЎҚИНГ: Смартфонингизда Speedtest бўлса, энди бошқа VPN-илованинг кераги йўқ!

Интернет тезлиги бўйича рейтингда Ўзбекистон ҳозирги кунда 95-поғонани эгаллаб турибди (176 та давлат қаторида) ва бир ойда 7 поғонага, бир йил ичида эса 36 поғонага кўтарилиши кузатилди.

Умуман, охирги йил натижаларига кўра Ўзбекистонда симли интернет тезлиги 2,5 баробарга ўсди – 11,62 Мбит/с.дан (2019 йил март ҳолатига) 26,92 Мбит/с.гача (2020 йил март ҳолатига).

Бугунги кунда Ўзбекистонда 24 та ташкилот домен номларини рўйхатдан ўтиш хизматини таклиф қилмоқдалар. ICANN, APTLD ва RIPENCC – дунё, Европа ва Осиё-Тинч океани минтақасидаги домен номи ва IP-манзилларни бошқариш бўйича ташкилот аъзоси Ягона интегратор UZINFOCOM домен номлари ва манзиллар майдонини бошқариш билан шуғулланади. 2017 йилнинг кузида ўтказилган APTLD 74 конференцияси Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига 48 та мамлакатдан иштирокчиларни қабул қилган. 2018 йилда Internet Governance Forum бутун дунё бўйлаб иштирокчиларни Тошкент шаҳрида тўплади.

Ҳозирда рўйхатдан ўтган доменлар сони 80 мингга яқинлашмоқда. Миллий .UZ доменининг 25 йиллиги муносабати билан мамлакат равнақи учун интернет тармоғининг ривожланиши, кўплаб фойдали хизматлар жорий қилиниши, энг юқори тезликлар ва ўзига хослигини сақлаб қолади.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» хизматларига уланиш учун энди уйдан чиқишингиз ҳам шарт эмас!