Ўзбекистонда битта шаҳарнинг барча ҳудуди бепул Wi-Fi билан қамраб олинади!

  •   DiMaX
  •  2711
  •  01.07.2020 10:59

Ўзбекистонда битта шаҳарнинг барча ҳудуди бепул Wi-Fi билан қамраб олинади!

2020 йил 30 июнь куни Навоий шаҳрида Навоий вилояти ҳокимлигининг ташаббуси ҳамда «Sensorika» МЧЖ томонидан томонидан ўзига хос лойиҳа амалга иш бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига таяниб Sof.uz ёзмоқда.

ЎҚИНГ: 20 йилдаги энг йирик янгиланиш: уйингизда Wi-Fi энди 5G тезлигида ишлайди!

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг грант лойиҳаси асосида жорий этилаётган мазкур лойиҳа мамлакатимиз, қолаверса, Ўрта Осиёда ягона бўлиб, айнан Навоий шаҳрида амалга оширилмоқда ва натижада шаҳарнинг барча ҳудудларини ягона марказлашган бепул Wi-Fi тармоғи билан қамраб олиш режалаштирилган.

Hotspot дастури Ўзбекистонда Wi-Fi тармоқларни бошқариш инновацион сервер дастури булиб, туристик объектлар, давлат ташкилотлари ва тадбиркорлик объектларида симсиз тармоқни бошқариш имконини беради.

Дастурнинг сервер қисми ёрдамида мижозларни Wi-Fi тармоғига SMS орқали улаш ва идентификация қилиш ва уларга турли маълумотлар хамда реклама кўрсатиш орқали интернетга кириш учун рухсат бериш тизими ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Wi-Fi vs 4G: смартфон қувватини қай бири тезроқ тугатади? (+«жонли» видео)

Лойиҳанинг ишга туширилиши жараёнида Навоий вилояти ҳокими К.Турсунов иштирок этиб, шаҳарни Wi-Fi тармоғи билан таъминлашни бошлайдиган рамзий пульт билан старт берди.

Дастурни молиялаштириш ишлари Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Айни пайтгача лойиҳа доирасида Латвиянинг Микротик компаниясидан 218 миллион сўмлик Wi-Fi қурилмалари олиб келинди.

Бугун ушбу лойиҳанинг дастлабки босқичи ишга туширилди ва Навоий шаҳрида 150 дан ортиқ нуқталарга зарур техник узатма мосламалари (роутерлар) ўрнатилди.

Ушбу жараён жорий йил охирига қадар давом этади. Навоий шаҳрида 400 та мана шундай мосламалар ўрнатилади ҳамда 6-10 километр радиусда бутун шаҳар бўйлаб Wi-Fi тармоқлари ишга туширилади.

ЎҚИНГ: Уйингизда Wi-Fi тезлиги пастми? Экспертлар айбдорларни топишди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.