Panasonic ҳавони тозаловчи «ақлли» ниқоб чиқарди (+видео)

  •   DiMaX
  •  945
  •  28.03.2020 17:41

Panasonic ҳавони тозаловчи «ақлли» ниқоб чиқарди (+видео)

Япониянинг машҳур Panasonic корпорациясига қарашли Game Changer Catapult «ғоялар инкубатори» янги маҳсулотини тақдим этди. AiryTail номли ушбу гаджет расман «кийилувчи тоза ҳаво генератори» дейилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг коронавирусга қарши товари туфайли унинг ўз сайти ишдан чиқди!

AiryTail киши бўйнини ва юзининг пастки қисмини ёпиб турувчи ниқоб бўлиб, икки босқичли фильтрга эга. Шунинг эвазига у фойдаланувчини чанг зарраларидан, гул чангидан ва ҳаводаги бошқа майда ғуборлардан асрайди.

Мазкур ниқоб биринчи навбатда ҳар куни чангли кўчалардан юрадиган мотоцикл ва скутер ҳайдовчиларига мўлжалланган. AiryTail икки қаватли оқим тизими ҳавони шундай тозалайдики, мусаффо ҳавонинг бир қисми маска ичига – фойдаланувчининг юзига келса, қолган қисми атрофга таралади.

Panasonic ўз маҳсулотининг оммалашуви учун унга мобил илова ҳам яратган. Смартфонга ўрнатилувчи дастур фильтрнинг тозалигини кузатишдан ташқари, ҳар бир маска шаҳарнинг айнан қайси ҳудудларида ишлатилаётганини ҳам аниқлаб боради.

AiryTail қанча кўп ҳаво тозаласа, унинг эгаси шунча кўп бонуслар олади. Бонусларни эса янги фильтрларга алмаштириш ёки улар эвазига ҳамкорлардан дисконтлар олиш мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Карантин даврида бу иловалар бир ярим бараварга оммалашди!