Philips хурракка қарши инновацион белбоғ тайёрлади

  •   DiMaX
  •  140
  •  01.05.2019 12:28

Philips хурракка қарши инновацион белбоғ тайёрлади

Хуррак кишининг ўзига ҳам, атрофдагиларга ҳам салбий таъсир этиши аниқ, шу боисдан медиклар хурракка қарши профессионал жиҳозлар таклиф этишган. Аммо ихтирочилар ва турли компаниялар кенг истеъмолчилар оммаси бемалол фойдаланса бўладиган гаджетлар устида ишламоқдалар.

ЎҚИНГ: Хурракдан сақловчи ва тўйиб ухлашга ёрдам берувчи «ақлли» қулоқчин тақдим этилди (+видео)

Жорий йилнинг 6–11 сентябрь кунлари Берлин шаҳрида Халқаро истеъмолчилар электроникаси кўргазмаси – IFA 2019 бўлиб ўтади. Андалусияда эса ушбу тадбирга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Philips компанияси унда қизиқарли девайс – хурракнинг олдини олувчи белбоғ намойиш этди.

Philips’нинг «антихуррак» белбоғи кишининг ҳолатини назорат қилиб туради ва чалқанча ётишига йўл қўймайди. Зеро, айнан шунақа ҳолатда ётиш хурракка кўпроқ олиб келади. Агарда киши шунақасига ётиб қолса, Philips белбоғи енгил титраш – вибрация орқали уни бошқа ҳолатда (масалан – ёнбошлаб) ётишга мажбур қилади.

Гарчи уйғотиб юбормаса-да, хурракка қарши белбоғ – анчагина «қайсар» матоҳ: токи эгаси уйқу ҳолатини ўзгартирмагунича тинчимайди. Замонавий технологиялар ушбу гаджетга титрашлар давомийлигини мустақил тарзда созлаш имконини беради.

ЎҚИНГ: Марк Цукерберг хотинига инновацион «уйқу яшиги» ясаб берди: натижадан ўзи ҳам ҳайратда!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!