Phone’ нинг 2018 йилда чиқадиган учта модели: бири маълум бўлди

  •   Saroy
  •  1204
  •  03.07.2018 14:59

Phone’ нинг 2018 йилда чиқадиган учта модели:  бири маълум бўлди

Смартфонларнинг ишлаш самарадорлигини тестдан ўтказишга ихтисослашган Geekbench маълумотлар базасида 2018 йилнинг янги iPhone смартфони пайдо бўлди.

Ҳисоботга кўра, янги қурилмага iPhone 11,2 деб ном берилган. Унда 4 ГБ тезкор хотира (iPhone X’ га қараганда 1 ГБ кўп), iOS 12 операцион тизим ва янги  D321AP (преемник Apple A11 Bionic) чип мавжуд.

ЎҚИНГ: Янги iPhone’ларнинг нархи маълум

Тестда янги бир ядроли қурилманинг ишлаш самарадорлиги 4673 балл олди, иккиядролиси эса — 10912. Умуман олганда, натижалар  iPhone X’дагига ўхшаш. Бу жуда ажабланарли, дейишмоқда экспертлар. Чунки, назарий жиҳатдан бу қурилма жуда кучли бўлиши керак эди. Эҳтимол, бу дастлабки аппарат вариантлари бўлиши мумкин, компания унинг тизимини янада яхшилашга ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Apple компанияси iPhone’нинг бир йўла учта моделини чиқаришни режалаштирган. Уларда  5.8, 6.1 ва 6.5-дюймли дисплейлари бўлади. Бундан ташқари, гап-сўзларга қараганда, Хитой бозорига қурилманинг икки sim-карталиси чиқарилади.

ЎҚИНГ: iPhone қотиб қолса, уни мажбуран ўчириб-ёқишни биласизми?