Қўшни мамлакатда ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва YouTube блокланди!

  •   DiMaX
  •  1520
  •  07.11.2018 15:32

Қўшни мамлакатда ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва YouTube блокланди!

Бугун – 2018 йилнинг 7 ноябрида дунёдаги энг йирик Facebook ижтимоий тармоғи қўшни Тожикистон ҳудудида ишламай қолди. Шунингдек, бу мамлакатдаги фойдаланувчилар «Одноклассники» ҳамда YouTube видеохостинг сервисига ҳам кира олишмаяпти, дея хабар беради “Известия” нашри.

ЎҚИНГ: Соғлиқни сақлаш вазири ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклаш ҳақида кўрсатма берди

Шу билан бирга, мамлакатда бугун Viber, WhatsApp ва Telegram мессенжерлари ҳам ишламай қолган.

Тожикистон Алоқа хизмати бу вазиятни изоҳламаган ва Ягона коммуникацион марказга мурожаат этишни маслаҳат берган. Улар эса, бу Марказ интернетга киришни таъминлашини, сайтларнинг блокланиши эса ўзларига боғлиқ эмаслигини айтишган.

ЎҚИНГ: Тожикистон фуқароси ижтимоий тармоқлардаги «Like» ва «Класс»лари сабабли салкам 10 йилга қамалди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!