Расман! LG ҳам ўзининг икки экранга эга смартфонини намойиш қилмоқда! (+ВИДЕО)

Расман! LG ҳам ўзининг икки экранга эга смартфонини намойиш қилмоқда! (+ВИДЕО)

LG компанияси 6 сентябрь куни IFA 2019 кўргазмаси доираси доирасида тақдим қилиниши кўзда тутилаётган ноодатий смартфонининг реклама ролигини эълон қилди.

Катта эхтимол билан бу V60 ThinQ модели бўлиши мумкин. Қолаверса, ушбу қурилма қўшимча экрани ва аждодининг хусусиятларини сақлаб қолади.

Шу билан бирга, янги смартфон фақат 5G тармоғини қўллаб қувватловчи талқинда ишлаб чиқарилиши мумкин. Агар шундай бўлса, V60 ҳудди V50 сингари камёб қурилмага айланиб, барча бозорларда ҳам сотилавермаслиги турган гап.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг митти ўйин ноутбукини томоша қиламиз! (+ВИДЕО)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.