Расман! Realme X - OnePlus 7'га рақиб, аммо атиги 220 доллар нархдаги смартфон тақдим этилди. (+фото)

Расман! Realme X - OnePlus 7'га рақиб, аммо атиги 220 доллар нархдаги смартфон тақдим этилди. (+фото)

Ниҳоят, узоқ кутилган Realme X смартфони тақдим этилди. Ушбу қурилма бренд томонидан шу вақтгача яратилган смартфонлар ичида энг кучлиси ҳисобланади. Шунингдек компания Realme X Lite моделини ҳам тақдим этди. Ушбу модел сал аввалроқ сотувга чиқарилган Realme 3 Pro моделининг Хитойча варианти ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Realme 3 Pro namoyish qilindi: Redmi Note 7 Pro’ning jiddiy raqibi!

«Катта» модел 6,5 дюмлик, Full HD аниқлигидаги, дактилоскопли, томчисимон кемтиксиз AMOLED экранга эга бўлган.  Селфи-камера эса корпус ичидан чиқувчи механизмга беркитилган.

Дисплейости бармоқ изи сканери ултратовушли эмас, балки оптик турдаги ҳисобланади. OnePlus 7 Pro'даги каби Realme X'га ҳам янги авлод датчиги қўлланган бўлиб, 44 фоизга кўпроқ майдонни эгаллайди ва тезроқ ишлайди

Аккумулятор сиғими 3765 мA/соатни ташкил қилиб, VOOC Flash Charge 3.0 технологияси ёрдамида қувватни 55 фоизгача атиги 30 дақиқада тўлдириш мумкин. Realme X смартфони яккакристалли Snapdragon 710 базасида яратилган бўлиб, 4,6,8 ГБ оператив ёки 64,128 ГБ доимий хотирали вариантларда сотувга чиқарилади.

Асосий камера сифатида жуфт 48 (Sony IMX586) ва 5 мегапиксел аниқлигидаги модуллар ўрин ўлган. Селфи-камера учун эса F/2,0 диафрагмали, аниқлиги 16 мегапикселлик модул ўрнатилган. Камерада Chroma Boost, тунги Nightscape режимлари, шунингдек янги портрет суратлар, саҳнани таний олиш ва чирой бериш функциялари мавжуд.

Realme X икки хил - Steam White ва Punk Blue рангларида, хотира ҳажмига қараб 220 дан 260 долларгача нархда сотувга чиқарилади. Realme X Lite'нинг нархи эса 175-190 долларни ташкил қилади.

ЎҚИНГ: Redmi 855’ga qarshi hamyonbop Realme X, Realme X Lite va Realme X Pro flagmanlari jangga tayyor!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!