Rebellion ёвуз даҳо ҳақидаги ўйинни текинга тарқатяпти! (+видео)

  •   DiMaX
  •  558
  •  07.05.2020 15:03

Rebellion ёвуз даҳо ҳақидаги ўйинни текинга тарқатяпти! (+видео)

Коронавирус пандемияси туфайли карантин шароитида кишилар уйларида қолишлари учун турли ўйин студиялари ўз маҳсулотларини текинга тарқатишмоқда. Масалан, Gameloft компанияси ўз юбилейи шарафига нақ 30 та Android-ўйинни бепул беряпти!

 ЎҚИНГ: Amazon бепул шутер ўйин чиқаряпти: хусусиятлари, тақдимот куни ва видеоси

Ёвуз даҳо ҳақидаги Evil Genius ўйини 2004 йили тақдим этилган бўлса-да, у ҳозиргача оммабоп. Rebellion компанияси унинг Steam-версиясини бепул беришга қарор қилди.

Геймерлар Evil Genius’нинг бепул версиясини Steam сайтидаги тегишли саҳифадан мана бу ҳавола орқали юклаб олишлари мумкин. Фаоллаштириш кодини олиш учун эса ушбу ҳавола ёрдамида Rebellion расмий сайтига кирасиз, у ерда рўйхатдан ўтиб, Steam-аккаунтингизни унга боғлайсиз.

ЎҚИНГ: Барча смартфонлар учун Forza Street чиқди, лекин Samsung’чиларга алоҳида имтиёзлар бор! (+видео)