Red Dead Redemption 2 ўйинининг тақдимотини кутмасдан, уни юклаб олиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  761
  •  18.10.2018 11:55

Red Dead Redemption 2 ўйинининг тақдимотини кутмасдан, уни юклаб олиш мумкин!

Rockstar Games компанияси Red Dead Redemption 2 ўйинининг PlayStation 4 ва Xbox One консоллари учун расмий релизини 26 октябрга белгилаган. Геймерлар унда аввалги ўйинда учрамаган янгича саргузаштларга дуч келишади.

ЎҚИНГ: Red Dead Redemption 2: янги геймплей билан танишинг

Ўйинни тақдим этувчи компаниянинг эълон қилишича, Red Dead Redemption 2 учун олдиндан буюртма берган геймерлар уни тақдимотдан бир ҳафта аввал юклаб олишлари мумкин бўлади. Яъни, 19 октябрь – жума куни, Тошкент вақти билан соат 09:00 дан бошлаб ўйинни юклаб олиш имконияти тақдим этилади.

Айтиш керакки, PlayStation 4 ҳамда Xbox One учун Red Dead Redemption 2 ўйинининг ҳажми тахминан 90 гигабайт келади. Ўйиннинг PlayStation 4 Pro учун чиқарилган – тасвирлари янада яхшиланган версияси эса 105 гигабайт ҳажмга эга экани айтилган.

Агарда Red Dead Redemption 2 ўйинини дискларда сотиб олишни кўзлаётган бўлсангиз, у ҳолда иккита дискни ўрнатиш керак бўлиши ёдда тутинг. Зеро, японларнинг Game’s Talk сайтида ўйиннинг қадоғи тасвирланган. Унда мазкур дастурий таъминотнинг иккита дискка жойланганлиги кўрсатилган.

ЎҚИНГ: Ажрашишларнинг асосий сабабларидан бири – Fortnite ва бошқа компьютер ўйинлари экан!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!