Redmi K20: яхши янгилик!

Redmi K20: яхши янгилик!

Ўзининг май ойида тақдим қилинган Redmi K20 ва Redmi K20 Pro смартфонлари билан Хиаоми смартфон дунёсидаги "флагманлар қотили"ни яратишни мақсад қилганди ва шундай бўлди ҳам. 

Бу икки қурилманинг тақдимотидан бир неча ой ўтиб, мана, Redmi K30 ва K30 5G'лар ҳам тақдим қилинди (K30 Pro устида ишланатоётган бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас). 

Янги флагманлар тақдимотида Xiaomi'дагилар ортда назар ташлаб, K20 оиласи савдолари қанчалик даражада бўлганига ҳам тўхталиб ўтди. Айтилишича, майдан буён Redmi K20 ва K20 Pro смартфонлари бутун дунё бўйлаб 4.5 миллион донадан ортиқ сотилган. Бу ҳақида Playfuldroid сайти хабар бермоқда.Девайсларнинг юқори техник жиҳатлари ва нархининг уйғунлаштирилгани глобал бозордаги бундай натижага сабаб бўлгани шубҳасиз. Қани, кўрайлик-чи, K30 оиласи ҳам ушбу анъанани давом эттирармикан.

ЎҚИНГ: Xiaomi «яширин камерали» Mi Mix 4 флагманининг тақдимот кунини эълон қилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!