Россияда аллақачон 5G тармоғида голографик қўнғироқ қилиб кўрсатишди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1542
  •  13.12.2019 13:17

Россияда аллақачон 5G тармоғида голографик қўнғироқ қилиб кўрсатишди! (+видео)

Москва шаҳридаги Халқаро савдо марказида 12–13 декабрь кунлари «Россия Интернет Ҳафталиги 2019» йиллик юксак технологиялар кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда бешинчи авлод уяли алоқа тармоқларини қўллаган ҳолда мамлакатда илк бора голографик қўнғироқ амалга оширилди.

ЎҚИНГ: 5G тармоғининг хавфи борасидаги тажриба кутилмаган натижани кўрсатди!

Мазкур алоқа Huawei ҳамда «MTC» компанияларининг биргаликдаги ишланмалари орқали амалга оширилди. Тажриба давомида Москва ҳамда Кронштадт шаҳри орасида икки томонлама видеотрансляция ўрнатилди. Қўнғироқнинг ҳар икки томондаги иштирокчилари ўз суҳбатдошларини голографик 3D-тасвир тарзида, реал вақт режимида кўриб турди.

Мана, бу жараённи бирга томоша қиламиз:

Huawei корпорациясининг Евроосиёдаги бош директори Эйден У сўзларига кўра, 5G кириб келиши билан шу каби технологик ечимлар ёрдамида кўплаб соҳаларда туб ўзгаришлар юз беради. Ушбу компания Ўзбекистонда ҳам 5G-технологияларни жорий этишга кўмаклашмоқда.

ЎҚИНГ: Инфографика: 3G, 4G ва 5G’ларнинг ўзаро фарқларини билиб оламиз!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!