Самолётларимизда энди интернет-тўпламлар сотиб олиш мумкин, тўлови эса пластикдан!

  •   DiMaX
  •  435
  •  18.03.2019 11:40

Самолётларимизда энди интернет-тўпламлар сотиб олиш мумкин, тўлови эса пластикдан!

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясига тегишли янги самолётларда мижозлар Wi-Fi орқали интернетдан фойдалана оладиган бўлишади. Хизмат ҳақини эса пластик карта орқали тўлаш мумкин бўлади, деб ёзади «Дарё» нашри.

ЎҚИНГ: Су-35С АҚШнинг «кўринмас» самолётини кўриб қолди

Миллий авиакомпания бортида Wi-Fi ўрнатилиши Президент қарори билан 2018 йил бошида режалаштирилган, лекин бунинг учун янги самолётлар зарур эди.

Шундай самолётлардан бири Airbus A320neo жорий йилнинг март ойида Ўзбекистонга олиб келинди. 2019 йилнинг иккинчи ярмида эса Wi-Fi билан жиҳозланувчи яна иккита янги Boeing 787 Dreamliner самолётлари келтирилиши кутилмоқда.

Хабарда айтилишича, Uzcard тўлов тизими Uzbekistan Airways биллинг марказига бирлаштирилган бўлиб, эндиликда йўловчилар айни парвоз вақтида пластик карта орқали керакли трафикка эга интернет тўпламларини сотиб олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: «Учар тобутлар»: АҚШда бешта энг ёмон жанговар самолётлар рейтинги эълон қилинди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.