Samsung атиги 85 долларлик Galaxy A3 Core смартфонини тақдим этди

  •   DiMaX
  •  881
  •  02.10.2020 10:00

Samsung атиги 85 долларлик Galaxy A3 Core смартфонини тақдим этди

Жанубий Кореялик компания Android Go тизимли учинчи смартфони – Galaxy A2 Core моделини бултур апрелда намойиш қилган эди. Энди эса унинг издоши – Galaxy A3 Core смартфони ҳам чиқди.

ЎҚИНГ: Galaxy M41 ўрнига Samsung иккита арзон смартфон чиқаради

Компания расмий сайтининг Африка учун мўлжалланган бўлимида янги смартфон усусиятлари кўрсатилган. Унга кўра, Samsung Galaxy A3 Core экрани диагоналига 5,3 дюймлик, аниқлиги 1480х720 пикселга тенг. Унда 1,5 ГГц такт частотали процессор қўллангани айтилган, аммо моделига аниқлик киритилмаган.

Galaxy A3 Core тезкор/доимий хотираси тегишлича 1/16 гигабайтлик ҳажмга эга. Samsung уни 8 мегапикселлик асосий ва 5 мегапикселлик олд камера билан таъминлаган. Унда иккита SIM-карта уячасидан алоҳида microSD-карта слоти ҳам мавжудлиги – яхши ҳолат.

Смартфон LTE модеми, Wi-Fi 802.11n ҳамда Bluetooth 5.0 адаптерлари, шунингдек стандарт қулоқчин тирқиши ва microUSB 2.0 порти билан жиҳозланган. Корпусининг ўлчамлари 141,7х67,5х8,6 миллиметрга тенг ва у 150 грамм тош босади.

Galaxy A3 Core смартфонида 3000 мА/соатлик, корпусдан олинмайдиган аккумулятор қўлланган. Samsung мазкур модели учун 85 АҚШ долларига тенг нарх белгилаган.

ЎҚИНГ: Тақдимотидан икки ҳафта олдин Galaxy F41 камерофонининг анбоксинг видеосини кўрамиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!