Тақдимотидан икки ҳафта олдин Galaxy F41 камерофонининг анбоксинг видеосини кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  812
  •  26.09.2020 12:57

Тақдимотидан икки ҳафта олдин Galaxy F41 камерофонининг анбоксинг видеосини кўрамиз!

 Samsung янги – Galaxy F туркумида арзон камерофонлар туркумига асос солганлиги ҳақида ёзган эдик. Мазкур сериянинг илк вакили – Galaxy F41 моделининг расмий намойиш санасини компания куни кеча эълон қилган, лекин хитойликлар уни доғда қолдиришга ҳам улгуришди.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп камерофон – Vivo V20 SE намойиш қилинди

Энди эса ҳиндистонлик блогер Technical Guruji номли YouTube-каналида Samsung Galaxy F41 смартфонининг видеосини улашди. Лавҳада у мазкур камерофоннинг қадоғини очиб, қурилманинг ўзини ёқиб, ишлатиб кўрсатган.

Ушбу ҳамёнбоп камерофоннинг ташқи кўриниши чиндан ҳам Galaxy M31 «мегамонстр»ига ўхшаш экан:

Влогер бу роликда Galaxy F41 моделининг техник хусусиятларини ошкор этмаган. Лекин ҳозиргача инсайдерлар тарқатган хабарларга кўра, Samsung уни Exynos 9611 процессори, 6/8 ГБлик тезкор ва 64/128 ГБлик ички хотиралар билан чиқаряпти. Қурилма USB-C порти орқали қувватланувчи, анча сиғимдор – 6000 мА/соатлик аккумулятордан ташқари, контактсиз тўловлар учун NFC модулига ҳам эга.

Samsung Galaxy F41 уч модулли бош камерасида асосий сенсор 65 мегапикселлик бўлиши, селфи-камера датчиги эса 32 мегапикселлик бўлишини ҳам айтишмоқда. Компания уни Ҳиндистонда намойиш қилади ва 200–300 АҚШ доллари орасида баҳолаши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Galaxy A72 – пентакамерали илк Samsung смартфони

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!