Samsung флагманларида яна янгиланиш!

Samsung флагманларида яна янгиланиш!

Айни дамда, Европанинг тахминан 25 та мамлакатидаги Galaxy Note10 ва Note10+ фойдаланувчилари қурилманинг Созламалар менюсига ўтиб, N97*FXXS1ASKB версияли тизим янгиланиши пакетини юклаб олишлари мумкин.

Galaxy Note9'га келсак, ҳозирда фақатгина германиялик фойдаланувчилар декабрь ойи хавфсизлик патчига эга N960FXXS4CSK2 версияли тизим янгиланишини қабул қилишди.Компания янгиланишларни режаланган жадвалдан олдинроқ жўнатмоқда. Лекин OTA фақатгина декабрь ойи хавфсизлик патчига эга, ҳеч қандай янги функция мавжуд эмас.

Ҳа айтганча, сизнинг Note10 ва Note9'ингизга ҳам янгиланиш келгунига қадар, очиқ бета-прошивкадан фойдаланиб турсангиз бўлади. Бунинг учун Samsung Members иловасида рўйхатдан ўтиш талаб қилинади холос.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S10'ларга барқарор Android 10 кела бошлади

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!