Samsung Galaxy Book 2 тақдим этилди – узлуксиз 20 соат ишловчи планшет-трансформер!

  •   DiMaX
  •  1299
  •  20.10.2018 11:49

Samsung Galaxy Book 2 тақдим этилди – узлуксиз 20 соат ишловчи планшет-трансформер!

Жанубий кореялик техногигант куни кеча ўзининг навбатдаги гаджети – Windows 10 тизимли гибрид планшетини расман тақдим этди. Бу – 2017 йилнинг февралида намойиш қилинган Galaxy Book девайсининг иккинчи авлоди вакилидир.

ЎҚИНГ: Samsung "iPad қотили" -- Galaxy Book'нинг нархи ва сотув санасини эълон қилди

Samsung Galaxy Book 2 русумли иккинчи авлод трансформер бир гигабитлик LTE-модуль ва сиғимдор батареяга эга. Унинг диагоналига 12 дюймлик, сенсорли Super AMOLED-дисплейи 2160x1440 пикселлик тасвир аниқлигига эга. Планшетнинг «электрон юраги» – саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 850 ARM-процессори эса 2,9 ГГц такт частотасида ишлай олади. Маълумотларга кўра, янги процессор биринчи авлод «Галактика китоби»даги Snapdragon 835 платформасидагига нисбатан 30 фоизга ошган. Қурилманинг самарадорлигини таъминлашда бу чипга 4 гигабайтлик тезкор хотираси жўрлик қилади. Планшет-трансформернинг доимий хотираси эса 128 гигабайт ҳажмга эга.

Galaxy Book 2 иккита USB Type-C порти, қулоқчин учун 3.5 миллиметрлик аудиотирқиш, microSD форматидаги хотира картаси уячаси ҳамда бармоқ изи сканери билан таъминланган. Гибрид планшетнинг аудиотизими сифатида эса AKG стереодинамиклари майдонга тушган. Овоз чипи Dolby Atmos технологиясини қўллаб-қувватлайди.

ЎҚИНГ: Acer геймерлар учун ғайриоддий ноутбук-трансформер ишлаб чиқди (+видео)

Гибрид планшет иккита камера билан таъминланган: асосий сенсор 8 мегапикселлик, олд камера эса – 5 мегапикселлик. Икки диапазонли Wi-Fi модулидан ташқари, сониясига бир гигабит тезликда маълумот алмаша олувчи LTE модули ҳам бор. Аккумулятор сиғими аниқ айтилмаган бўлса-да, унинг қуввати 20 соатгача етиши таъкидланмоқда.

Samsung Galaxy Book 2 планшети S-режимидаги Windows 10 операцион тизими бошқаруви остида ишлайди. Фойдаланувчи истаса, уни операцион тизимнинг оддий режимига ўтказиши мумкин, лекин кейин уни S-режимига қайтариб бўлмайди.

Планшет-трансформернинг техник хусусиятлари эса қуйидагича:

  • Дисплей: 12 дюймлик, Super AMOLED (2160x1440);
  • Процессор: саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 850 (4 х 2,96 ГГц + 4 х 1,7 ГГц);
  • Алоқа: Snapdragon LTE Cat. 18, Wi-Fi 802.11 a/b/g/n/ac (2,4+5 ГГц);
  • Хотира: тезкор – 4 ГБ, доиимий – 128 ГБ, яна microSD-карта қўйиш мумкин);
  • Камералар: асосий – 8 МП, олд – 5 МП;
  • Портлар: иккита USB Type-C, 3,5 мм.лик аудиотирқиш;
  • Аудио: AKG стереодинамиклари, Dolby Atmos технологияси;
  • Операцион тизим: Windows 10 S
  • Тизим ҳимояси: дактилоскопик сканер;
  • Ўлчами: 287х200х73 мм;
  • Вазни: 840 грамм.

Samsung Galaxy Book 2 учун АҚШда аллақачон олдиндан буюртма олинмоқда, нархи – 1000 доллар. Буюртмаларни етказиб бериш 2 ноябрдан бошланади. Жамланмада планшетни ноутбукка айлантириш учун уланувчи клавиатура ҳамда S-pen стилуси ҳам мавжуд.

Айрим ишлаб чиқарувчиларнинг турли моделлардаги планшет ва ноутбукларини эса Terabayt.uz интернет-дўконимиздан онлайн харид қилишингиз мумкинлигини ҳам эслатиб ўтамиз.

ЎҚИНГ: Энг ишончли компьютерсозлар рейтинги эълон қилинди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.