Samsung Galaxy M20 ва Galaxy M30 – ҳамёнбоп смартфонларми ёки ўрта нархли?

  •   DiMaX
  •  4584
  •  12.11.2018 13:00

Samsung Galaxy M20 ва Galaxy M30 – ҳамёнбоп смартфонларми ёки ўрта нархли?

Жанубий кореялик гигант ўзининг янги – Galaxy M туркумидаги смартфонларини тайёрлашга киришаётгани ҳақида ёзганмиз. Энди маълум бўлишича, у бирваракайига Galaxy J, Galaxy On ҳамда Galaxy C туркуми ўрнига жорий этилади.

ЎҚИНГ: Samsung ҳамёнбоп Galaxy J смартфонларидан бутунлай воз кечмоқчи!

Инсайдерлар мазкур туркумда дастлаб иккита модел тайёрланаётганини айтишмоқда. Улар SM-M205F ва SM-M305F рақамлари остида синовлардан ўтказилаётир. Афтидан, бу икки қурилма бозорга Galaxy M20 ва Galaxy M30 номи остида тақдим этилади.

Яна «сизиб чиққан» хабарларга қараганда, Galaxy M20 модели 32 ва 64 гигабайтлик, Galaxy M30 эса 64 ва 128 гигабайтлик доимий хотирага эга талқинларда чиқарилади. Уларда иккита SIM-карта учун уяча бўлади, айрим мамлакатлар учун битта «симка»ли версиялари ҳам чиқариши мумкин.

Galaxy M20 ва Galaxy M30 қачон тақдим этилиши, шунингдек қайси нарх тоифасига мансуб бўлиши ҳозирча номаълум. Модомики бирйўла Galaxy J, Galaxy On ва Galaxy C туркуми ўрнига чиқаётган экан, улар ўрта нархли бўлиши эҳтимоли юқорироқ.

Samsung’нинг дунё бозорига чиқарилган турли русумлардаги бошқа смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Samsung смартфонлари нархлари (2018 йил 7 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!