Samsung’нинг боши қотган: Galaxy S10’ларда яна иккита муаммо аниқланди!

  •   DiMaX
  •  3937
  •  18.03.2019 08:42

Samsung’нинг боши қотган: Galaxy S10’ларда яна иккита муаммо аниқланди!

Samsung компанияси Galaxy S10 туркумидаги смартфонларини очиқ савдога чиқарганига ҳали бир ҳафтаям бўлмай туриб, унинг «чала» жойларидан шикоятлар кўпаймоқда. Шулардан бири – ҳали тақдимотдан ҳам аввал аниқланган бир нуқсонга алоқадордир.

ЎҚИНГ: «Жонли» видео ишлаётган Galaxy S10+’нинг асосий камчилигини «сотиб» қўйди!

Ўша камчилик сабабли, аксессуарлар ишлаб чиқарувчилар Galaxy S10 экрани учун ҳимоя шишалари ва плёнкаларининг ҳар хил вариантларини синаб кўришган. Айримлари ҳатто бармоқ изи сканери устидаги жойда бош бармоқ учун ўйиқ ҳам қолдиришган. Аммо Samsung ушбу туркумидги смартфонлар фабриканинг ўзидаёқ ҳимоя плёнкаси билан чиқарилишини, у дактилоскопик сенсорнинг ишлашига халақит бермаслигини айтди.

Шунга қарамасдан, амалда вазият бошқачароқ бўлиб чиқди: ультратовушли бармоқ изи сканери дисплей юзасида ҳеч қанақа ҳимоя воситаси (плёнка ёки шиша) бўлмасагина яхши ишлар экан. Заводда ўрнатилган ҳимоя плёнкаси устидан эса бу датчик бармоқ изини таниб олиши қийинроқ бўлаётганини кўпчилик харидорлар ёзишган. Хуллас, Samsung Galaxy S10 эгалари ўзлари учун қай бири – дактилоскопнинг тез ишлаши ёки экраннинг тирналишлардан сақланиши муҳимлигига қараб, плёнкани олиб ташлашлари ёки қолдиришлари мумкин.

Ушбу флагмандаги илк нуқсон ҳақида ҳам яқиндагина ёзгандик.

ЎҚИНГ: Galaxy S10’ларда аллақачон жиддий нуқсон чиқди! (+«жонли» видео)

Лекин Galaxy S10’ларда аниқланган учинчи «ишкал» анчайин жиддий бўлиб чиқди. Гап шундаки, Samsung уларга янгича ҳимоя – экранга тасодифий тегинишларда қулфдан чиқармаслик функциясини татбиқ этган. Унга кўра, масалан, смартфон чўнтакда ёки сумкада пайти унинг сенсор экрани ўчиқ ҳолда қолиши керак.

Бироқ амалда мазкур функция тўғри ишламаётгани ҳақида кўплаб фойдаланувчилар турли форумларда ёзишмоқда. Уларга кўра, чўнтакда ётган ҳолида ҳам Galaxy S10’лар дисплейидаги сенсор ишлаб кетиб, смартфонлар ўз-ўзидан бирор иловани ишга туширмоқда, кимларгадир қўнғироқ қилмоқда ва фонарикни ёқиб қўймоқда. Айрим ҳолатларда эса фойдаланувчилар вибрацияни пайқашган, смартфонни чўнтакдан олиб қарашса, унинг жуда қизиб кетганини ҳам сезишган.

Мазкур муаммони ҳал этишнинг «халқона» йўли – Always On Display функциясини ўчириб қўйиш ва экранга икки марта чертилганда унинг фаоллашувини узиб қўйишдир. Samsung ҳозирча бу борада бирор расмий изоҳ берганича йўқ.

Шунга қарамасдан, Galaxy S10 туркумидаги смартфонлар дунё бўйлаб яхши сотилмоқда. Samsung’нинг аксарият смартфонлари қатори, Galaxy S10 ҳамда Galaxy S10+ флагманларини ҳам аллақачон Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн усулда сотиб олиш мумкин. Хусусан, шу кунларда харид қилсангиз, «Баҳор кайфияти» акцияси доирасида ютуққа эга бўлиш имкони ҳам юзага келади!

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Galaxy S10+ ҳам Terashop.uz’га келди! Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 13 март) – акцияси ҳам бор!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!