Samsung расман Galaxy A10s, A20s, A30s ва A50s нархларини айтди: атиги 150 доллардан бошланади!

  •   DiMaX
  •  3064
  •  09.09.2019 10:29

Samsung расман Galaxy A10s, A20s, A30s ва A50s нархларини айтди: атиги 150 доллардан бошланади!

Жанубий кореялик техногигант тез орада Galaxy A туркумидаги смартфонларининг янги моделларини тақдим этади. Улар орасида энг биринчи Galaxy A20s қурилмаси намойиш этилиши кутилмоқда, лекин унинг ҳам тақдимот куни аниқ эмас.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг иккита – «лочинкўз салкам флагман» ва улкан батареяли ҳамёнбоп смартфони тайёр!

Компания куни кеча ушбу туркумдаги нақ тўртта смартфонининг нархларини маълум қилди. Булардан иккитаси – Galaxy A10s ва A20s энди намойиш этилади, Galaxy A30s ҳамда A50s тақдимоти эса ўтган ойда бўлиб ўтган.

Кўриб турганингиз суратда смартфонларнинг нархлари Таиланд миллий бул бирлиги – бат ҳисобида кўрсатилган. Агар уларни АҚШ долларига «ўгирсак», бунақа бўлиб чиқади: Galaxy A10s моделининг 2/32 гигабайтлик тезкор/доимий хотирага эга версияси 150 доллар туради. 4/64 гигабайтлик Galaxy A20s нархи 215 доллар бўлса, шундай хотирали Galaxy A30s смартфони 265 долларга, 6/128 гигабайтлик Galaxy A50s эса 360 долларга баҳоланган.

Ҳозиргача глобал бозорга чиқарилган Samsung телефонларини эса атиги 705 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz онлайн дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung Uzbekistan харидорларни лақиллатяпти...ми?!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!